Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi
Педагогик тестнинг мақсад ва моҳияти
Download 0.95 Mb.
|
Kurs ishi Abdumalikova
2.2. Педагогик тестнинг мақсад ва моҳияти
Асосий тушунчалар: топшириқлар тизими, мураккаблаштириш, объектив баҳолаш, методик критериялар, тарбияланганлик, битта аниқловчини белгилаш, тажрибада синаб кўриш, жавобнинг кафолатла-ниши, битта тўғри жавоб, экспертиза, тест вазифалари, эмпирик, шарҳлаш, таҳлил, коррекциялаш. Педагогик тест ўзига хос топшириқлар тизими шакллари бўлиб, маълум бир мазмунни қамраб олади. Унинг қийинчиликлари борган сари мураккаблашиб боради. У топшириқлар тизимининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилганлиги сифатини объектив баҳолаш имконини яратади. Тест – инглиз тилидан олинган бўлиб, синов, синаш, намуна олиш маъноларини билдиради. “Тест” тушунчаси техника, биология, медицина ва химия соҳаларида ҳам қўлланади. Психологик-педагогик тадқиқотларда маълум вақт оралиғи-да, топшириқларни бажариш мисолида маълум жамоа, гуруҳ ва айрим шахсларнинг аҳволи қиѐсий ўрганилади. Тестлар амалий психологияда кенг қўлланилади. Худди шу соҳада унинг методик критериялари ишлаб чиқилиб, тестни ўтказишда қайта ишлашлар конструкциялари ишлаб чиқилган. Педагогик тестларнинг критериялари ишлаб чиқилгандан кейин унга айрим аниқликлар киритилиб, барча тестларда қўлланиши мумкин. Тест ўлчов воситаси сифатида ишлатилгани туфайли у қатъий, аниқ методик талабларга жавоб бериши керак. Тасодифий топшириқлар тўпламини тестда қўллаш мумкин эмас. Тестлардан универсал ва кенг қамровли восита сифатида ўқувчиларнинг тарбия топганлигини аниқлаш мумкин эмас. Тестнинг ҳар бир топшириғи ва бевосита барча тест саволлари бир хил типдаги, йўналишли бўлиб, уларнинг сифат кўрсатгичларини аниқлашга қаратилган саволлар комплексида белгилар сони қанча кам бўлса, унинг натижалари ҳақиқатга шунча яқин бўлади. Агар саволлар комплексида биттагина аниқловчи бўлса, тестнинг функцияси шунча аниқликда бўлади. Тест методи ўз қўлланишига маълум даражада чегараланган бўлади. Ўқувчиларнинг тарбия топганлик характеристикаси шу даражада кўп қиррали ва мураккабки, тест методлари уларни аниқ даражада белгилаб беролмайди. Барча бошқа методлар каби тестлар ҳам ўзига хос ютуқ ва камчиликлар-га эга. Тўғри ва аниқ тузилиб, фойдаланилган тестлар натижаларга кўп муҳим ахборотларни олиши мумкин. Тестнинг ютуғи шундаки, у чуқур ўйланиб тузилган топшириқлар асосида тажрибада бир неча бор синаб кўрилганлиги туфайли қисқа вақт ичида объектив натижалар олиш мумкин. Ўқитувчи ўз иш фаолиятида биринчи бор тестга мурожаат этганда қуйидаги муҳим вазифаларга ўз эътиборини қаратиши керак: 1. Тестнинг топшириқларини мантиқий кетма-кетликда аниқ ишлаб чиқиш ва шакллантириш. 2. Тестдан ишончли жавоб олиниши кафолатини таъминлаш. 3. Тестнинг қониқарли даражада талаб ва қоидаларга риоя қилинганлиги. Шакллантирилган тестлар илмий-педагогик жиҳатдан асосланган бўлиши керак. Улар шундай методларга суянган бўлиб, Давлат таълим стандартларига мос бўлган холис, ишончли ва қайта ўз исботини топиши кафолатланиши керак. Тестлардан олинган жавобларнинг қайта ўз тасдиғини топиши тестларнинг метод ва воситалари тўғри тузилганлигидан далолатдир. Уни жавобнинг тасдиғини топишни ташқи аналог мезонларга асосланиб исботлаш мумкин бўлиши керак. Тест текширувларини ўтказишда топшириқлар тўплами муҳим ғояларни ўз ичига олиши, методологик жиҳатдан ўқувчининг ҳақиқий билимини холисона аниқлаб бериши лозим. Олинаѐтган педагогик информацияларнинг аниқлиги тест ўтказилаѐтган воситаларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Хулоса шуки, тестлар қанчалик аниқ, мантиқий кетма-кетликда, ишончли, тажрибада тасдиқланган бўлса, унинг натижалари ҳам кафолатланган бўлади. Тест саволномаларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришда қуйидаги муаммоларга эътибор қаратилмоғи керак: Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling