18. Компьютерли ўқитиш технологияси – таълим олувчиларнинг ахборот
билан ишлаш кўникмаларини шакллантирувчи, уларнинг интеллектуал
қобилиятларини ривожлантирувчи, оптимал ечимларни мустақил ечишга
ва топишга ўргатувчи, тадқиқотчилик фаолиятларини кучайтирувчи
технологиядир. Бунда билимларни баҳолаш мезонлари муҳим муаммо
ҳисобланади.
Ушбу
технология
асосан
мустақил
таълимга
йўналтирилгани сабабли баҳолаш жараёнини ташкил этишда нафақат
тестлар, балки ўқитувчининг бевосита иштироки ҳам талаб этилади.Чунки
таълим олувчилар фаоллигини ва мустақил ишлаш қобилиятини ҳам
ҳисобга олиш керак бўлади. Компътерли ўқитишда ўргатувчи
технологияларни қўллаш натижасида ўқув мақсадларига самарали
эришилади.
19. Кластер (ахборотларни ёйиш) – педагогик стратегия бўлиб, у кўп
вариантли фикрлаш, ўрганилаётган тушунча (ҳодиса, воқеалар) ўртасида
боғланиш ўрнатиш малакаларини ривожлантиради, эркин ва очиқдан-очиқ
фикрлашга ёрдам беради. “Кластер” сўзи ғунча, боғлам маъносини
беради.
Кластер тузиш кетма-кетлиги:
1.
Синф ўқув тахтаси ўртасига таянч сўз ёки ибора ёзилади.
2. Кичик гуруҳдаги ёки якка тартибдаги талабаларга ушбу сўз ёки
иборага тегишли бўлган сўзлар ёки гапларни
ёзишни талаб қилиб,
“Ақлий ҳужум” ўтказилади.
3. Тушунча ёки ғоялар ўртасидаги боғланишни ўрнатиш талаб этилади.
4. Эслаган вариантларнинг барчасини ёзиш тавсия қилинади.
20. Либерал услуб – анархик, бепарво. Ўқитувчи жамоа ҳаётига
аралашмасликка ҳаракат қиладиган, фаоллик кўрсатмайдиган, қарама-
қарши таъсирларга бўйсинадиган, обрў учун курашмайдиган услуб.
Ўқитувчи–барча билан, ҳаттоки таълим олувчиларнинг ҳар қандай
фикрлари билан келишиб кетаверади, муросасоз, ўринсиз раҳмдиллик
кўрса-тувчи, масалага бепарво қаровчи.
176
Do'stlaringiz bilan baham: |