Режа: кириш инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари. Инфляциянинг шакллари ва турлари


Инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари


Download 1.7 Mb.
bet2/11
Sana01.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1737198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС иши Микроиқтисодиёт

1. Инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари.
Инфляция XVIII асрнинг ўрталарида муомалага таъминланмаган жуда кўп микдорда пул чиқарилиши натижасида пул тизимидаги инқироз ҳолат асосида юзага чиққан. Инфляция (лотинча «inflation» сўзидан олинган ва шишиш, кўпчиш, кўтарилиш маъносини англатади) ўз моҳаятига асосан пулнинг қадрсизланиши, товар ва хизматларга бўлган баҳоларнинг мунтазам равишда ошиб бориши жараёнини англатади. Шуни таъкидлаш лозимки, ривожланган мамлакатлар тажрибаси инфляция нисбатан меъёр даражасидаги пул массаси ҳолатида ҳам юзага чиқиши мумкин.
Инфляция биринчи галда сифати яхшиланмаган ҳолда товарлар ва хизматлар нярхининг кўтарилиши кўринишида, шунингдек, олтин ва чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан қимматлашиши шаклида юз беради. Товар иишлаб чиқаришнинг тўлов қобилиятига эга талаб ўсишидан ортда қолиши, бозорда талабга жавоб бермайдиган товарларнинг кўпайиб кетиши, бюджет камомадларини қоплаш учун қўшимча пул эмиссияси, инвестицияларнм эмиссия ҳисобидан молиялаштириш, монопол нархнинг мавжудлиги, нархни ошиб кетишидан ҳадиксираб товарларни керагидан ортиқ харид этиш, мамлакатга қадрсизланган чет эл валютасининг кўплаб кириб келиши ва бошқа омиллар Инфляцияни юзага келтиради. Инфляция жараёни нархларнинг ўсиши, ялпи талабнинг ялпи таклифдан ошиб кетиши, макроиқтисодий беқарорлик натижасидир. «Инфляция» термини дастлаб 1861-1965 йилларда Шимолий Америкада, сўнгра Франция ва Германияда қўлланилган. Товарпул мувозанатига кўра, пул массаси (М) пул микдори (т)нинг пул обороти тезлиги (V)ra кўпайтмаси бўлиб, бу товар массаси (Т)га, яъни бир товар нархининг (Р) товарлар миқдори (Q)ra кўпайтмасига тенг бўлиши керак. Бунда М=Т ёки mV=PQ тенглиги ҳосил бўлади. Агар пул кўпайиб кетса М>Т, яъни пулнинг бир қисми ортиқча бўлади. Агар пул миқдори ўзгармаганда товар микдори қисқариб кетса Т<М пайдо бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам ортиқча пул нархларнинг ўсишини келтириб чиқаради, чунки нарх товар бирлигига бериладиган пул миқдоридир. Инфляция бу фақат пул билан боғлиқ ҳодиса эмас, балки иқтисодиёт юксалганда қисқарадиган, тушкунлик пайтида кучаядиган иқтисодий ҳолат маҳсули.
Ҳозирги замон инфляцияси нафақат товарлар ва хизматларга бўлган баҳоларни мунтазам ўсиши натижасида пулнинг сотиб олиш қобилиятини пасайиши билан бир қаторда ишлаб чиқариш жараёнидаги номутаносиблик, пул муомаласи, молия ҳамда кредит соҳасидаги салбий омиллар билан таснифланади. Инфляцияни юзага чиқишининг асосий сабаблари бўлиб иқтисодиёт тармоқлари, жамғарма ва истеъмол, талаб ва таклиф, давлат даромадлари ва харажатлари, хўжаликларнинг пул массаси ва унга бўлган талаби ўртасидаги мутаносиблик ҳамда марказий банкнинг кредит экспансияси ҳисобланади. Ушбу таъкидлаб ўтган омиллар ўз моҳиятига асосан инфляцияга, унинг даражасига турлича таъсир этиши мумкин.
Пулнинг қадрсизланиши-товар-пул мувозанатининг бузилиши натижасида муомалада хўжалик айланмаси эҳтиёжларидан ортиқ даражада қоғоз пуллар микдорининг кўпайиб кетиши, пул массасининг товарлар массасидан устунлиги натижасида товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши. Инфляция биринчи галда сифати яхшиланмаган ҳолда товарлар ва хизматлар нярхининг кўтарилиши кўринишида, шунингдек, олтин ва чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан қимматлашиши шаклида юз беради.
Халқаро амалиётда иқтисодчи олимлар инфляциянинг юзага чиқадиган омилларини асосан икки гуруҳга: ички ва ташқи омилларга ажратадилар. Биз ушбу омилларнинг моҳиятини ёритишга ҳаракат қиламиз.

  1. Ички омилларни моҳиятига асосан пуллик (монетар) ва пулсиз омилларга ажратиш мумкин. Пуллик омилларга давлат молиясининг инқирози, бюджет тақчиллигининг мавжудлиги, давлат қарздорлигининг ортиши, пул эмиссияси, кредит дастакларининг айланишини кўпайиши, пул айланмасининг тезлиги ва бошқалар киради.

Пулсиз омилларга миллий иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги номутаносиблик, тармоқлар иқтисодий ривожланишидаги бир маромсиз даража, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида монополиянинг (олигополия) мавжудлиги, нарх шаклланишидаги давлат моиополияси, марказий банкнинг кредит экспансия ва бошқа омилларни киритиш мумкин;

  1. Ташқи омиллар ўз моҳиятига асосан бирор аниқ давлат ривожланишига таъсир этадиган дунёда амалга ошаётган жараёнларни акс этади. Ушбу омилларга дунё мамлакатларида юзага чиқадиган соҳа инқирозлари ҳисобланадиган хом- ашё, энергетика, нефть, валюта инқирозларини киритиш мумкин. Ушбу омиллардан ташқари бирор-бир давлатнинг бошқа давлатларга нисбатан олиб борадиган давлат миқёсидаги валюта сиёсатини, яширин ҳолатда валюта, олтин экспортининг амалга оширилишини ҳам киритиш мумкин.

Биз қуйидаги чизмада инфляциянинг юзага чиқиш шаклларини таҳлил этамиз. Ушбу чизма таҳлилидан кўриниб турибдики, инфляция асосан уч йўналишда юзага чиқади. Биринчи йўналишда маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларга бўлган нархларни асоссиз равишда ўсиб кетиши туфайли пул қадрсизлана бошлайди. Бунинг натижасида миллий валютанинг харид қилиш қобилияти тушиб кетади. Иккинчи йўналишда, хорижий валюталарга нисбатан миллий валютанинг курси пасайиб кетади. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва мамлакат аҳолиси эркин муомаладаги хорижий валюталарни (АҚШ доллари, евро, швейцария франки ва бошқаларни) жамғара бошлайди. Учинчи йўналишда олтинга бўлган миллий пул бирлигида ифодаланган нарх кўтарилиб кетади. Бунинг натижасида мамлакат аҳолиси ўртасида олтиннинг тўпланиб қолиши, яъни тезаврация


Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling