Режа: кириш инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари. Инфляциянинг шакллари ва турлари


Download 1.7 Mb.
bet10/11
Sana01.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1737198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС иши Микроиқтисодиёт

Солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириш. Бунинг учун, Мувофиқлаштириш қўмитасини тузиш. Қўмита низомини ишлаб чиқиш ва унинг раҳбарини ҳукумат таркибидан эмас, балки Марказий банк таркибидан тайинлаш.

  • Пуллар таклифини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш. Бунинг учун пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш ҳамда фаолиятининг узлуксизлиги таъминланган ва етарли даражада ликвидли бўлган миллий ссуда капиталлари бозорини шакллантириш йўли билан пул массаси ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлаш керак.

  • Марказий банкнинг коммуникацион сиёсатини ривожлантириш ҳамда иқтисодий субъектларнинг пул-кредит сиёсатига нисбатан ишончини ошириш лозим. Бунинг учун Марказий банкнинг расмийлари пул-кредит сиёсатининг натижалари ва белгиланган йўналишлари ҳақида пресс-конференция ўтказиши, мақсадли кўрсаткичлар ва уларнинг ўзгариши бўйича жамоатчиликка ҳар чораклик ҳисоботлар бериши лозим. Шу йўл орқали иқтисодий агентлар ва жамоатчиликнинг пул-кредит сиёсатига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мумкин.

  • Тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини шакллантиришнинг бозор механизмларини жорий этиш. Бунинг учун, биринчидан, сўмдаги депозитлар ва кредитларнинг фоиз ставкаларини ссуда капиталлари бозорида шакллантиришни таъминлаш лозим; иккинчидан, Марказий банкнинг ссуда капиталлари бозорида ўз ресурслари билан иштирок этишини таъминлаш керак; учинчидан, Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати ва очиқ бозор сиёсати ҳажмини ошириш ва қамровини кенгайтириш лозим.

  • Иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасини ошириш. Бунинг учун, биринчидан, банкларнинг кредит экспансиясини рағбатлантириш керак; иккинчидан, ҳисоб-китоб чекларини муомалага киритиш лозим; учинчидан, тижорат векселлари муомаласини жорий қилиш зарур.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, инфляцион таргетлаш деганда – олдиндан белгиланадиган инфляция даражаси (таргет)ни кенг жамоатчиликка эълон қилиш, ҳамда ушбу кўрсаткичга эришиш ва уни сақлаб қолиш жараёни тушуниш зарур.
    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтилаётган бўлиб, 2023 йилда 5 фоиз даражадаги инфляцион мақсад (таргет)га эришиш режалаштирилган.

    Download 1.7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling