Режа: кириш инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари. Инфляциянинг шакллари ва турлари
йилнинг декабрь ойида товарлар ва хизматлар ўртача 1,6
Download 1.7 Mb.
|
КУРС иши Микроиқтисодиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озиқ-овқат маҳсулотлар
- Ноозиқ-овқат маҳсулотлар
- Хизматлар
2020 йилнинг декабрь ойида товарлар ва хизматлар ўртача 1,6 фоизга қимматлашди. 2019 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 1,7 фоизни ташкил қилган. 2020 йил давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар 11,1 фоизга ўсди. Ўтган йили бу кўрсаткич 15,2 фоизни ташкил этган эди.
Озиқ-овқат маҳсулотлар2020 йилнинг декабрь ойида кузатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳларидан бошқаларга нисбатан мева-сабзавот маҳсулотлари (7,3%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди. Тухум нархлари ой давомида 3,5 фоиз, ёғ-мой маҳсулотлари 2,2 фоиз, сут маҳсулотлари 1,6 фоиз, шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари 1,4 фоиз, гўшт, парранда гўшти ва балиқ 1,2 фоизга кўтарилди. Умумий овқатланиш муассасаларидаги нархлар ой давомида 1,4 фоиз, спиртли ичимликлар 1,1 фоиз, алкоголсиз ичимликлар 0,4 фоизга қимматлашди. Ўрганилган таҳлилларга асосан, 2019 йилнинг охирига нисбатан тухум (37,6%), ёғ ва мойлар (27,0%), гўшт, парранда гўшти ва балиқ (18,1%), шунингдек, нон маҳсулотлари (15,2%) нархлари сезиларли даражада қимматлашган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар2020 йилнинг декабрь ойида кузатувдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳлари орасида нархларнинг ой давомидаги ўсиши бўйича етакчилик заргарлик буюмлари ва автомобиллар учун ёқилғи нархларига тегишли бўлиб, нархлар ўртача 2,5 фоизга ошган. 2019 йилнинг декабрида ноозиқ-овқат маҳсулотлардан салмоқ вазн жиҳатидан нархларнинг ой давомидаги ўсиши бўйича етакчи ўринларни заргарлик буюмлари (1,0%), шунингдек, кийим-кечак ва оёқ кийим нархлари (0,7%) банд этган. Хизматлар2020 йилнинг декабрь ойида тарифларнинг ўсиши бўйича етакчи ўринлар маиший (2,0%) ва тиббий хизматлар (1,9%) нархларига тегишли бўлди. 2019 йилнинг декабр ойида пуллик хизматлар тарифларининг ой давомида ўртача 0,3% га ўсишида маиший (1,0%) ва тиббий (0,5%) хизматлар нархлари етакчилик қилган. Ўзбекистон Марказий банки 2020 йил 1 январдан босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтди. Инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш режалаштирилмоқда. Расм: Марказий Банк 2020 йилда инфляция даражаси учун 12, 5 фоизли таргет ўрнатилган эди. Тепадаги расмда кўриниб турганидек, ўтган йил учун инфляция даражаси 11−11,5 фоиз прогноз қилинган. Ҳозирги иқтисодий шароитлардан келиб чиқиб, кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлар томонидан Марказий банк пул-кредит сиёсатида инфляцион таргетлаш режимига ўтишга катта қизиқиш билдирмоқда. Инфляцион таргетлаш режими бугунги кунда инфляцияга қарши курашишнинг энг оптимал усулларидан бири сифатида қаралмоқда. Унинг асосий ҳусусиятлари қуйидагилардир: Марказий банк олдида инфляцияни маълум чегарада ушлаб туриш каби аниқ мақсаднинг бўлиши; Пул-кредит сиёсатида бошқа бирламчи мақсадларнинг бўлмаслиги; Бюджет-солиқ сиёсати устуворлигининг йўқолиши; Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментларини мустақил танлаши; Марказий банк пул-кредит сиёсатида шаффофлик ва жамоат олдида ҳисобдор бўлишлиги. Инфляцион таргетлаш жараёни бир қанча босқичларни ўз ичига олади. Булар: Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичини эълон қилиш. Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичини эълон қилиш кўпчилик давлатларда ҳар хил юз беради. Хусусан, Австралия, Швеция, Финляндия Марказий банклари хукуматдан мустақил равишда мақсадли инфляция кўрсаткичини эълон қилса, қолган кўпчилик давлатларда, жумладан Канада, Янги Зеландия ва бошқа кўплаб давлатларда Марказий банклар хукумат билан келишган ҳолда мазкур кўрсаткични эълон қилади. Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичиларини аниқлаш. Марказий банклар пул-кредит сиёсатининг оралиқ мақсадлари бўлган келажакда инфляция даражасининг прогнозини учта асосий параметр бўйича ишлаб чиқиши лозим. Булар, инфляцион таргетлаш муддати, нарх даражаси ҳамда инфляцион таргетлаш кенглигидир (диапазони). Инфляцион таргетлаш муддати. Марказий банк эълон қилган инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини қанча вақт давомида сақсаб туришлигини билдиради. Хозирда 24 ойдан 36 ойгача бўлган даврда ушбу мақсадли кўрсаткични ўзгартирмаслик энг мақбул ҳолат ҳисобланади. Аммо кўпчилик давлатлар, шунингдек бизнинг мамлакатимизда ҳам одатда бир йил олинади. Турли индекслар орқали ҳисобланадига нарх даражаси. Марказий банклар одатда инфляция мақсадли кўрсаткичини аниқлашда истеъмол нархлар индексидан фойдаланадилар. Чунки бу нарх индекси ҳамма тушуниши қулай бўлган индексдир. Шунингдек, Марказий банклар тузатилган индекслардан ҳам фойдаланадилар. Яъни Марказий банклар инфляцияни ҳисоблаш учун керак бўладиган кўрсаткичларнинг ҳаммасини олмасдан, балки у таъсир қилаолмайдиган товарлар нархлари ўзгаришини олмайдилар. Инфляцион таргетлаш кенглигидир (диапазони). Шундай қилиб, АҚШ, Австралия, Финляндия давлатлари Марказий банклар инфляцион таргетлашда инфляциянинг аниқ бир даражасини белгилаб олса, Буюк Британия, Канада, Швеция, Туркия давлатлари Марказий банклари инфляциянинг қуйи ва юқори чегаралари, аниқроғи инфляцион таргетлаш интервалини белгиласа, Швейцария, Испаниява бошқа кўплаб давлатлар марказий банклари инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи сифатида унинг юқори чегарасини белгилаб олади. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда охирги 15 йил давомида инфляциянинг юқори даражаси кузатилмади. Аммо 2017 йилдан иқтисодиётни янада эркинлаштириш, давлат харажатларининг оширилиши ҳамда алмашинув курсининг эркинлаштирилиши натижасида вақтинчалик иқтисодиётда инфляцияга босимнинг ошишига олиб келинди. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3272-сонли Қарори айнан ушбу инфляция даражасини пасайтириш ҳамда кўпгина ривожланган давлатлар сингани бизда ҳам Марказий банк олдида битта аниқ мақсад қўйиш учун яъни инфляцион таргетлашга ўтиш йўлини белгилаб берди. Шу мақсад йўлида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказишни режалаштирган. Инфляция даражасини янада пасайтириш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва барқарор иқтисодий ўсиш учун шароитлар яратишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Раиси М.Нурмуродов “Пул-кредит сиёсатининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари ҳамда инфляцион таргетлаш режимига ўтиш масалалари”га бағишланган матбуот анжуманидаги маърузасида “...инфляцион таргетлаш режимининг самарали жорий этилиши иқтисодиётда нархлар барқарорлигига ва 2023 йилга қадар инфляциянинг узоқ муддатли 5 фоизлик мақсадли кўрсаткич атрофида бўлиш имконини беради. Паст даражадаги инфляция эса аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш билан биргаликда, иқтисодиётда бизнес ва инвестицион муҳитни яхшилайди.” – деб таъкидлаган. Бизнинг фикримизча, у ёки бу давлатлар Марказий банкларининг инфляцион таргетлашга ўтишида қуйидаги учта шарт бажарилиши мақсадга мувофиқдир: Марказий банклар ички иқтисодиётда валюта алмашинув курсининг аниқ бир режимини белгилаб олиши лозим. Одатда кўпгина давлатлар Марказий банклари инфляцион таргетлашга ўтишда валюта курсини эркин сузиб юрувчи режимга ўтказади; Пул-кредит сиёсати трансмиссион механизми ва молия бозори яхши ривожланган бўлиши лозим. Бунда Марказий банклар фоиз сиёсати орқали тижорат банкларининг фаолиятига қисқа муддатда таъсир қила олади. Таргетлаш учун фойдаланадиган пул-кредит сиёсати инструментини танлаб олиши лозим. Халқаро тажриба бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит сиёсатини юритишнинг самарали усулларидан бири инфляцион таргетлаш режими эканлигини кўрсатмоқда, бунда пул-кредит бозоридаги Марказий банкнинг фаол иштироки, шунингдек, иқтисодий ривожланишнинг мунтазам таҳлили ва давлат сиёсати режаларининг кенг ёритиб борилиши инфляциянинг миқдорий мақсадларига эришишни таъминлайди. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling