Режа: кириш инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари. Инфляциянинг шакллари ва турлари


Download 1.7 Mb.
bet4/11
Sana01.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1737198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС иши Микроиқтисодиёт

i = r + кут., бу ерда i-номинал фоиз ставкаси; r- реал фоиз ставкаси; кут- кутилаётган инфляция даражаси.
Инфляция суръати 10 фоиздан ошганда Фишер тенгламаси қуйидаги кўринишни олади:



4-чизма. Инфляцион кутилма

5-чизма. Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси

3. Инфляциянинг иқтисодий - ижтимоий оқибатлари ва уни жиловлаш усуллари.
Ҳар бир мамлакатда инфляция мавжудлиги ундаги иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашувига сабаб бўлади. Ушбу салбий ҳолатлар қуйидаги йўналишларда юзага чиқади:

      1. Ишлаб чиқариш хажми қисқаради, чунки нарх-наволарнинг доимий тарзда тебраниб туриши ишлаб чиқаришни ривожлантиришга бўлган истиқболларга ишончни йўқотишга олиб келади;

      2. Ишлаб чиқариш соҳасидаги капитал савдо ва воситачилик операцияларига оқиб ўтиши кузатилади. Чунки савдо ва воситачилик соҳаларида капитал айланиши тез амалга ошади ва катта фойда келтиради. Инфляция юқори бўлган даврда аҳоли ўртасида пулдан қочиш ҳолати кузатилади, яъни кишилар қўлларидаги пулларни имконият даражасида тезроқ сарфлашга ҳаракат қиладилар. Улар пулларга турли товарлар сотиб оладилар. Бунинг натижасида савдо ва воситачилик дўконларида товарлар тез сотилади;

      3. Нарх-навонинг кескин ва нотекис ўзгариши натижасида чайқовчилик кенгаяди. Инфляция натижасида товар танқислиги (дефицит) юзага чиқади. Ушбу тақчиллик нарх-навонинг кескин кўтарилишига олиб келади;

      4. Давлат молия ресурслари қадрсизланади. Давлат бюджети даромадлари бюджет харажатлари амалга оширилгунга қадар даврда қадрсизланади. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мутаносибликни сақлаш қийинлашади ва бунинг натижасида бюджет тақчиллиги (дефицит) юзага чиқади;

      5. Мамлакатда кредит операциялари чекланади. Чунки инфляция даражаси туфайли юридик ва жисмоний шахсларга тижорат банкларидан бериладиган кредитларинг фоиз ставкалари юқори даражада ўрнатилади. Ушбу салбий ҳолат ишончни пасайтиради.

Инфляциянинг энг асосий ижтимоий оқибати бўлиб даромадлар ва бойликларни қайта тақсимланишининг амалга ошиши ҳисобланади. Ушбу қайта тақсимланиш қуйидаги омиллар натижасида амалга ошади:

    • мамлакат аҳолисининг даромадлари индексация қилинмаслиги;

    • тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар баҳолар индексларининг ўзгаришини ҳисобга олинмаган ҳолда берилиши.

Инфляция шароитида мамлакатда ички маҳсулот ва миллий даромад қуйидаги йўналишларда қайта тақсимланади:

  1. Миллий иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқариш соҳалари ва мамлакат худудлари ўртасида нарх-навонинг нотекис ўсиши натижасида;

  2. Мамлакат аҳолиси ва давлат ўртасида. Бунда давлат томонидан муомаладаги ортиқча пул массасидан қўшимча даромад сифатида фойдаланади. Халқаро амалиётда бу инфляцион солиқ деб номланади;

  3. Мамлакат аҳолисининг синфлари ва турли тоифалари ўртасида. Махсулотлар ва хизматларга бўлган нарх-навонинг нотекис ўсиб кетиши натижасида аҳоли ўртасида ижтимоий тоифаларга бўлиниш (бойлар, камбағаллар, қашшоқлар), мулкий ҳолатдаги фарқни чуқурлашуви, жамғармалар ва жорий истеъмолнинг кескин ўзгариши юзага чиқади. Инфляциянинг ижтимоий салбий таъсири энг аввало қатъий белгиланган даромадлари олувчи шахслар ҳисобланган

- нафақахўрлар, ногиронлар, кўп фарзандли оилалар ва давлат хизматчилари (ўқитувчилар, врачлар, боғча ходимлари ва бошқалар) учун жуда оғир кечади;

  1. Дебиторлар ва кредиторлар ўртасида. Ушбу ҳолатда қарз олииганда пул қадрсизланиши натижасида дебиторлар даромад олади ва бунинг акси, кредиторлар қўшимча зарар кўради.

Биз юқорида келтирган инфляциянинг иқтисодий ва ижтимоий салбий оқибатлари қўшимча равишда мамлакатнинг ташқи иқгисодий алоқаларига ҳам фаол таъсир кўрсатади. Инфляция даражаси юқори бўлган мамлакатлар билан қўшимча суғурта ва турли кафолатлар асосида ўзаро муносабатлар олиб борадилар. Халқаро амалиётда ушбу муносабатлар савдонинг камситилиши ёки дискриминация деб номланган.
Мамлакат иқтисодиётига айниқса жиловланмаган (гиперинфляция) жуда салбий таъсир этади. Бунинг натижасида иқтисодий ва ижтимоий қарама-қаршиликлар кескинлашади, аҳоли ўртасида хукуматга бўлган норозилик кучаяди. Шунинг учун, хукумат қарама-қаршиликларни ижобий ҳал этиш, миллий пул тизимини барқарорлаштириш учун оқилона ишлаб чиқилган инфляцияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириши лозим бўлади.
Жаҳоннинг иқтисодиёти ривожланган мамлакатларида инфляцияга қарши кураш олиб боришда жуда катта назарий ва амалий тажриба тўпланган. Инфляцияни бутунлай йўқотиш имконияти йўқ. Чунки уни юзага чиқишига сабаб бўлган омилларни (ички ва ташқи, пуллик ва пулсиз) тўлиқ йўқотиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳозирги даврда энг асосий мақсад инфляцияни бутунлай йўқотиш эмас, балки уни бошқарувчан қилиш ва унинг салбий иқгисодий-ижтимоий оқибатларини заифлаштириш ҳисобланади.
Дунёнинг турли мамлакатларида ҳукумат томонидан мавжуд иқтисодий-ижтимоий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда инфляцияга қарши турли антиинфляцион сиёсатлар ишлаб чиқилади ва улар амалга оширилади. Давлат томонидан антиинфляцион сиёсатни олиб боришда турли чора-тадбирлар бюджет, ижтимоий, солиқ, баҳо, кредит-молия, саноат-инвестиция, ташқи иқтисодий ва эмиссия амалга оширилади.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling