Режа: кириш инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари. Инфляциянинг шакллари ва турлари


Download 1.7 Mb.
bet5/11
Sana01.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1737198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС иши Микроиқтисодиёт

Бюджет сиёсати - бу давлатнинг асосий иқгисодий сиёсати ҳисобланади ва унинг асосий мақсади мамлакатнинг аниқ белгиланган муддат мобайнида ижтимоий-иқгасодий ривожланишининг устувор йўналишлари белгиланади ва амалга оширилади. Бюджет сиёсати ёрдамида соликлар ва йиғимлар асосида йиғилган давлат молия ресурсларини умуммиллий вазифаларни бажариш учун қайта тақсимланиши амалга оширилади. Бюджет сиёсатининг асосий таркибий қисми бўлиб ижтимоий сиёсат ҳисобланади. Чунки мамлакатдаги ижтимоий тадбирларни молиялаштириш асосан давлат бюджети томонидан амалга оширилади.
Солиқ сиёсати - бу давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларини бажариши учун зарур молия маблағларини йиғиш, яъни хўжалик юритувчи субъектлар ва мамлакат аҳолисидан солиқлар, тўловлар хамда мажбурий ажратмаларни белгилаш, уларни ундириш юзасидан қонун асосида белгиланган тизимдир.
Баҳо сиёсати - бу маҳсулотлар, хизматлар ва тўловга қобилиятли талаб ўртасидаги мутаносибликка эришиш ҳамда уни тартибга солиб туриш билан боғлиқ сиёсатдир.
Кредит-молия сиёсати - бу Марказий банк томонидан қайта молиялаштириш ставкаси, мажбурий заҳиралар меъёри ва очиқ бозордага операциялар орқали мамлакат банк-кредит тизимини бошқариш ҳамда тартибга солиб туришдан иборат.
Саноат-инвестиция сиёсати - бу ялпи ички маҳсулотнинг ўсишини таъминловчи мамлакат саноат-технологик қудратини ривожлантиришга қаратилган сиёсатдан иборат.
Ташқи иқтисодий фаолият сиёсати - бу давлат томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни бож-тариф дастаклари ёрдамида тартибга солиб туришдан иборатдир.
Эмиссия сиёсати - бу Марказий банк томонидан миллий иқтисодиётнинг ҳолатига асосан муомалага қоғоз пул чиқариш, уларнинг айланишини тартибга солиш ва муомаладаги ортиқча пулларни айланмадан чиқариб туришдан иборат сиёсатдир.
Дунёнинг ҳар бир мамлакатида хукумат томонидан амалга ошириладиган антиинфляцион сиёсати мавжуд инфляцияни тартибга солишга, ҳамда уни ўсиш суръатларини пасайтиришга қаратилган бўлиши лозим. Бундай сиёсатни олиб боришда асосан икки шаклдан фойдаланилади:

  1. Пул ислоҳотларини амалга ошириш;

  2. “Инфляцион” жараёнларни давлат томонидан тартибга солиб туриш;

Пул ислоҳотлари - бу мамлакатдаги пул муомаласини тартибга солиш ва кучайтириш мақсадида давлат томонидан мавжуд пул тизимини тўлиқ ёки қисман ўзгартиришни амалга оширишдир. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш ҳолати, пулларнинг таъминланганлик даражасига асосан пул ислоҳотларининг ревальвация, девальвация ва деноминация усулларидан фойдаланилади. Иқтисодиёти ривожлангаи давлатлардан Германия Федератив Республикаси, Исроил ва бошқаларда ревальвация усулидан фойдаланилди. Ревальвация ўз моҳиятига асосан миллий пул бирлигини хорижий валютага нисбатан курсини кўгариб қўйишдан иборат. Пул ислоҳотининг иккинчи усули бўлиб девальвация ҳисобланади. Девальвация ўз моҳиятига асосан миллий пул бирлигини хорижий валютага нисбатан тушириб қўйишдан иборат. Девальвация усулидан асосан иқтисодиёти бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатларда кенг фойдаланилади. Пул ислоҳотининг учинчи усули бўлиб деноминация ҳисобланади, Деноминация ўз моҳиятига асосан миллий пул бирлигидаги ортиқча нолларни олиб ташлаб муомалага янги пулларни чиқаришдан иборат. Деноминация усулидан Россия (3 дона нолни олиб ташлади) ва Туркия (лирадан 6 дона нолни олиб ташлади) ҳукуматлари фойдаланишди.
Инфляцион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиб туриш ўз моҳиятига асосан мамлакатда товар ва хизматларга бўлган нарх-навонинг ўсиб боришини чеклаш ва пул тизимини барқарорлаштириш мақсадида давлат томонидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир. Ушбу чора- тадбирлар икки йўналишда олиб борилади:


  1. Download 1.7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling