Режа: кириш инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари. Инфляциянинг шакллари ва турлари
Инфляцион таргетлаш ва унга ўтишнинг зарурияти
Download 1.7 Mb.
|
КУРС иши Микроиқтисодиёт
Инфляцион таргетлаш ва унга ўтишнинг заруриятиҲозирги кунда инфляцион таргетлаш пул-кредит сиёсатини олиб боришнинг энг оммабоп усулларидан бири бўлиб, ушбу усул жаҳондаги 40 дан ортиқ мамлакатларда қўлланилмоқда. “Target” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “мақсад” деган маънони англатади. Инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргет) ўрнатилади. Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргети)га эришиш учун пул-кредит сиёсати механизмлари босқичма-босқич ушбу режимга ўтказилиб, инфляцияни пасайтиришда самарали инструмент сифатида фойдаланилади. Ўз навбатида, ушбу режимнинг қўлланилиши нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали ўрта муддатли истиқболда мустаҳкам ва барқарор иқтисодий ўсиш учун қўшимча шароитлар яратиши мумкин. Шу билан бирга, Марказий банк инфляция даражасининг энг мос мақсад (таргет)ини аниқлаб олиб, унга пул-кредит сиёсати инструментларини қўллаш, иқтисодий ривожланишни мунтазам таҳлил қилиш ва пул-кредит сиёсати режаларини кенг ёритиш орқали эришади. “Инфляция даражасини янада пасайтириш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва барқарор иқтисодий ўсиш учун шароитлар яратишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади” 2. Марказий банк пул-кредит сиёсати мамлакатдаги макроиқтисодий мувозанатни таъминлашга, молия ва товарлар бозоридаги иқтисодий ҳолатга таъсир этишга ҳамда провардида ялпи ички маҳсулот, инфляция даражаси ва ташқи савдо операцияларига ижобий таъсир қилиш учун олиб борилади. Марказий банк пул-кредит сиёсати мамлакатдаги макроиқтисодий мувозанатни таъминлашга, молия ва товарлар бозоридаги иқтисодий ҳолатга таъсир этишга ҳамда провардида ялпи ички маҳсулот, инфляция даражаси ва ташқи савдо операцияларига ижобий таъсир қилиш учун олиб борилади. Бу йўлда Марказий банклар бир қанча оралиқ мақсадлардан бирини танлаб олишига тўғри келади. Бу оралиқ мақсадларни таргетлаш деб аташимиз ҳамда буларга фоиз ставкасини таргетлаш, пул массаси ўсишини таргетлаш, валюта курсини таргетлаш ҳамда инфляцияни таргетлашни киритишимиз мумкин. Фоиз ставкасини таргетлашдан ХХ асрнинг 50-60 йилларида бозор иқтисодиётидаги давлатлар фойдаланган бўлса, пул массасининг ўсишини таргетлашдан биринчилардан бўлиб, Германия ва АҚШ давлатлари марказий банклари ўтган асрнинг 70 йилларида фойдаланган. 1971 йилда Бреттон Вудс жаҳон валюта тизимининг бекор бўлиши фиксирланган валюта курсини сақлашнинг иложи қолмаганлиги ҳамда мамлакатларда миллий валюта курсини тартибга солиш каби муаммоларни вужудга келтирди. Бу марказий банклар олдига яна бир мураккаб масалани, яъни миллий валюта алмашинув курсини тартибга солиш масаласини пайдо қилди. Бунинг натижасида ривожланаётган давлатлар марказий банклари валюта курсини таргетлаш каби оралиқ мақсадларни ҳам юритишга мажбур бўлди. 1990 йил биринчилардан бўлиб, Янги Зеландия Марказий банки тўғридан-тўғри инфляцияни таргетлашга ўтган бўлса, ўша қисқа даврда кўпгина ривожланган давлатлар марказий банклари ҳам инфляцион тергетлаш режимига ўтишган. Аммо биз каби ривожланаётган давлатлар марказий банклари мамлакатда нарх даражаси билан бирга миллий валюта алмашинув курсининг барқарорлигини таъминлаш ҳам муҳим иқтисодий вазифа сифатида қаралган. Ривожланган давлатлардан фарқли равишда халқаро савдони миллий валютада олиб боришнинг иложи йўқлиги ҳамда мамлакатда валюта захирасининг бўлишлиги каби сабаблар миллий валюта курсининг тебранишини эътибордан қочирмасликка тўғри келди. Бозор иқтисодиётида миллий валютанинг катта инфляцияга учрамаслигини таъминлаш, мажозий маънода “миллий валютанинг соғломлигини” таъминлаш Марказий банкларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Чунки ҳар бир товар ишлаб чиқарувчи ўша товарнинг сифатига жавоб бериши лозим. “Пул” ҳам бир товар бўлиб, уни ишлаб чиқарувчи Марказий банк ҳисобланади. Шундай экан миллий валюта барқарорлигига, мамлакатдаги нарх даражасига бевосита Марказий банк жавобгар ҳисобланади. 2020 йилда истеъмол секторида инфляция 11,1 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 15,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 8,8 фоиз ва хизматлар 7,1 фоизга қимматлашганлиги статистик маълумотларда кўриниб турибди.Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling