Республика узбекистан министерство высшего образования, науки и инноваций
Такомиллаштирилган жиҳозларнинг ишлаб чиқаришга жорий етишдан олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш учун зарурий маълумотлар ва уларнинг
Download 5.69 Mb.
|
Xolto\'rayev якуний dissertat Таржимон Рус
- Bu sahifa navigatsiya:
- Боб бўйича хулосалар
- УМУМИЙ ХУЛОСА
Такомиллаштирилган жиҳозларнинг ишлаб чиқаришга жорий етишдан олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш учун зарурий маълумотлар ва уларнинг
ҲИСОБИ
22-Жадвал Такомиллаштирилган нон ишлаб чиқариш тизимини (линияси) жорий етишдан олинадиган иқтисодий самарадорлик ХИСОБИ
Демак, юқорида аниқланган кўрсаткичларни формулага қўйган ҳолда, такомиллаштирилган нон ишлаб чиқариш тизимини (линияси) жорий етишдан олинадиган иқтисодий самарадорлик аниқлаймиз Э=514,0+[(149,033+0,15*0)–(172,255+0,15*23)]=487,2 млн.сум Такомиллаштирилган нон линиясини амалиётга тадбиқ етилганда сменада 1 тонна нон ишлаб чиқарилганда, ҳар тоннасидан 1,34 млн. сум, ёки 1 йилда 487,2 млн. сум иқтисод қилиш мумкин екан. Боб бўйича хулосалар1. Нон ишлаб чиқаришда микробиологик хавфсизлигини таъминлаш учун, нон ишлаб чиқаришда қўлланилаётган Л4-ХПМ линияси (тизими) такомиллаштирилди: унни дезинфексиялаш учун узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилма тизимнинг бошида ва нон тайёрлангандан со‘нг еса (тизим со‘нгида), микрофлоранинг қайтадан ривожланмаслиги учун резонаторли УЮЧ дезинфексиятордан о‘тказилиб микробиологик хавфсизлиги таъминланади. 2. Такомиллаштирилган Л4-ХПМ тизимининг унумдорлиги 500-1000 кг/ смена да, ундаги електр жиҳозлари умумий қуввати – 55 кВт гача бўлиб 80 м2 майдонни егаллайди. 3. Такомиллаштирилган тизимда, дастлабки дезинфексиялашда ун трубада айлантирилиб ишлов беришда қо‘шимча кислородга то‘йинтирилади, бу еса нон пишириш жараёнларини тезлаштириши ва сифатини яхшилашига ёрдам беради. Шунингдек, иккинчи дезинфексиялаш полиетиленли қадоқ ичига олиб борилса, ноннинг массаси камаймайди ва юмшоқлиги ошади. 4. Бугʻдой донини дизенсексиялаш ва унини дезинфексиялаш учун узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилмаси методикаси ва технологик схемаси ишлаб чиқилди: УЮЧ дезинсексиялашда, дондаги ҳашаротлари: тегирмон огневкаси, омборхона огневкаси ва дон куяси УЮЧ қуввати 0,25 кВт бўлганда , 20 -30 с. давомида қисман , қолганлари 0,36 кВт , 30 с. ёки 0.45 кВт. 20 с.да бутунлай о‘лдирилади. 5. Нон маҳсулотларини дезинфексиялаш учун узлуксиз резонаторли УЮЧли қурилма (УЮЧ “Хазар -2Р” генератори (2350- + 50 МГс частотада, чиқишдаги қуввати 0,8 -2,5 кВт) нинг технологик схемаси ишлаб чиқилди 6. Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлар ҳудудида етиштирилаётган дон ва ишлаб чиқарилаётган ун ва нон маҳсулотларининг кимёвий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган мониторинг изланишлар натижалари таҳлили, уларнинг кимёвий хавфсизлигини таминлаётганини тасдиқлади . УМУМИЙ ХУЛОСАСпора ҳосил қилувчи бактериялар ва могʻор замбуругʻларининг ривожланишига тўсқинлик қилиш учун бугʻдой уни нони технологиясида мураккаб антибиотик ўсимлик қўшимчаларидан, ионлаштирувчи, инфрақизил нурланишга нисбатан, ўта юқори частотали (УЮЧ) микротўлқинли усулдан фойдаланиш самарадорлиги тасдиқланган Дон, ун ва нон маҳсулотларининг микробиологик хавфсизлигини таъминлашда мавжуд електофизик қонуниятларга таянган холда, УЮЧ ЭММ енергиясининг таъсирини микроорганизмларга физикавий –иссиқлик таъсири математик асосланди. Донни дизенсексиялаш (таркибидаги ҳашаротларни о‘лдириш) ва ун, нон маҳсулотларини дезинфексиялаш (микроорганизмларни о‘лдириш) учун ЎЮЧ ли експериментал қурилмаси ва тадқиқот методикаси ишлаб чиқилди. Микротўлқинли УЮЧ ли дезинсексиялашда: тегирмон огневкаси, омбор огневкаси ва дон куяси Руюч = 0,25 кВт да 20-30 с. да, қолганлари Руюч = 0,36 кВт да 30 секунд давомида о‘лдирилиши ва қувватни Руюч = 0,45 кВт, ошириб, вақтни 20 секундга камайтирсак уларни бутунлай о‘лдириши аниқланди. Спора ҳосил қилувчи микроорганизмларга УЮЧли ва анъанавий иссиқлик қайта ишловининг таъсири тадқиқотлар микроорганизмлар бошлангʻич консентрацияси ва якуний ҳароратда микротўлқинли УЮЧ ли ишлов бериш пайтида ҳужайра микрофлорасининг таркиби ва сони анъанавийга қараганда анча пастлиги тасдиқланди. 6. Сурхондарё ва Самарқанд вилояти ҳудудларида дон, ун ва нон корхоналари бўйича олиб борилган мониторинги ва тажриба натижалари, турли йилларда етиштирилган бугʻдой дони, ишлаб чиқарилган ун ва нон маҳсулотларининг таркибида токсинлар ва микротоксинларнинг ё‘қлиги ва уларнинг таркибида талаб даражасида турли миқдорда микроелементларнинг борлиги тасдиқлади. 7. Нон ишлаб чиқаришда микробиологик хавфсизлигини таъминлаш учун, нон ишлаб чиқаришда қўлланилаётган Л4-ХПМ линияси (тизими) такомиллаштирилди: унни дезинфексиялаш учун узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилма тизимнинг бошида ва нон тайёрлангандан со‘нг еса (тизим со‘нгида), микрофлоранинг қайтадан ривожланмаслиги учун резонаторли УЮЧ дезинфексиятордан о‘тказилиб микробиологик хавфсизлиги таъминланади. Download 5.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling