Республика узбекистан министерство высшего образования, науки и инноваций


Дон, ун ва нон маҳсулотларининг кимёвий хавфсизлигини таъминлаш


Download 5.69 Mb.
bet48/51
Sana26.10.2023
Hajmi5.69 Mb.
#1723486
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Xolto\'rayev якуний dissertat Таржимон Рус

4.2. Дон, ун ва нон маҳсулотларининг кимёвий хавфсизлигини таъминлаш


Сурхондарё вилояти СЭСи ва Самарқанд вилояти СЭСи лабораторияларида, охирги уч йилда олиб борилган ва ҳозирги кунда ҳам мунтазам равишда олиб борилаётган, шу вилоятлар ҳудудида етиштирилаётган дон ва ишлаб чиқарилаётган ун ва нон маҳсулотларининг кимёвий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган мониторинг изланишлар натижалари таҳлили, уларнинг кимёвий хавфсизлигини таминланаётганини тасдиқлади (3-боб). Чунки, шу давр мобайнида, бирорта корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар партияси таркибида токсинлар ва микотоксик елементларнинг бирортаси ҳам доннинг таркибида учрамаган.
Ушбу вилоятларда бу бўйича ташкил етилган, замонавий лаборатория жиҳозлари мавжуд. Токсин ва мико токсинлар лабораторияларда (Термиз ш., Самарқанд ш.) полярография, ГСХ-газ суюқ хроматография методларида аниқланади, бунда кимёвий хавфларни туг‘дурувчи ог‘ир металлар: қо‘рг‘ошин, мишяк, кадмий, симоб, шу билан бирга: афлотоксин В1, ГХСГ ва уларнинг изомерлари, ДДТ ва уларнинг метаболитлари, гексахлорбензолнинг маҳсулотларда бор ё‘қлиги ёки бўлса, рухсат етилган миқдордами ё‘қми аниқланади. Албатта, келтирилган методларда буларнинг аниқланиши ва уларда буларнинг умуман ё‘қ дегани емас, балким улар рухсат етилган миқдорлардан ҳам кам миқдорда еканлигини кўрсатади. Агар биз, аниқлаш усулларини о‘згартирганимизда, масалан КН ва унинг чуқурлаштирилгани Роман спектроскапия ёки умуман масспектроскопия ва уларнинг турлари, яМР, ЭПР ва бошқаларни қо‘ллаганимизда албатта жуда оз миқдорда бор еканлигини ко‘ришимиз мумкин. Лекин, ҳозирги СЭС лабораторияларида қўлланиб келаётган методлар қониқарли деб биламиз ва ҳудудларда кимёвий хавфсизлик таминланяпти деб хулоса қиламиз.

4.3. Такомиллаштирилган нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини самарадорлигини ҳисоби


Нон ишлаб чиқаришда фойдаланиб келинаётган Л4-ХПМ тизимини (линияси) такомиллаштириш иқтисодий жиҳатдан юқори рентабелликка еришишнинг омилларидан бири ҳисобланади Нон ишлаб чиқаришда хавфсизлигини таъминлаш учун, “УЮЧли коаксиал дезинсификациятор” ва “УЮЧли резонаторли дезинсификациятор” қурилмаларни Л4-ХПМ линияси тизимида қўлланиб, унни микробларини дезинфексиялаш учун “Узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилма” ни тизимнинг бошида ва нон тайёрлангандан со‘нг еса (тизим со‘нгида), тайёрланган нон микрофлорасининг қайтадан ривожланмаслиги учун “Резонаторли УЮЧ дезинфикациятор”дан фойдаланилса, шулар сабабли бўладиган миеробиологик ё‘қотишларни кескин камайтиришга олиб келади. Бунда, омборда сақланиб келаётган унни мавжуд микрофлораси о‘лдирилиб, унни сифати оширилади ва нондаги пайдо бўлиши мумкин бўлган касалликлар олди олинади. Шунингдек, дастлабки унни ишловида (коаксиал трубанинг айланиши ва уннинг аралашиши натижасида) ун кислородга туйинтирилади, кейинги қайта ишловда нон хамирининг яхши кутарилиши , ноннинг микробиологик бузилиш ҳолатлари бартараф етилади ва сифати яхшиланиб , ноннинг узоқ муддатда сақлаш имконияти яратилади.
Биз томонимиздан, “Янги техника ва технологияни, шунингдек рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқаришдан кутилаётган иқтисодий самарани ҳисоблаш методикаси”га асосан мазкур технологияни ишлаб чиқаришда қўллашдан олиниши мумкин бўлган иқтисодий самара ҳисоблаб чиқилди.
Такомиллаштирилган нон ишлаб чиқариш тизимида, янги қурилмаларнинг ишлаб чиқаришга жорий етишдан олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда, микробиологик ва сифат кўрсаткичлари яхшиланишидан олинадиган иқтисодий самарадорлик қуйидаги формула билан аниқланади:
Э = П + [(С1 + ЕН × К1) – (С2 + ЕН × К2)] (1),
бу ерда С1 ва С2 – базавий ва лойиҳавий вариантларда ўзгарувчан
моддалар бўйича експлуатация харажатлари;
К1 ва К2 – базавий ва лойиҳавий вариантларда капитал харажатлар;
ЕН – меъёрий самарадорлик коеффициенти, 0,15;
П – нон микробиологик хавфсизлигини таъминлаш ва сифатининг ошиши ҳисобига олинадиган даромад.
Такомиллаштирилган нон ишлаб чиқариш линиясини ишлаб чиқаришга жорий етишдан олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш учун зарурий маълумотлар.
21-Жадвал.

Download 5.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling