ПОКРИШКАДАН ЖОЙ ОЛ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тўрттадан бўлиб, тартиб билан санайдилар. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи рақам олганлар покришка ёнидан, биринчи рақамлар эса покришка ичидан жой оладилар.
Ўйин таснифи. Тўртта ўйинчи майдончанинг истаган жойида туриши мумкин. Онабоши сайланади. Унинг буйруғидан сўнг биринчи рақамлар покришка ичидан сакраб чиқиб, бир қаторга онабошидан кейин турадилар. Онабоши қаторнинг атрофида юриб, алдовчи, ҳаракатлар қилади (масалан, чапга юраман деб ўнгга кетади) ҳаракатларни унинг кетидан ўйинчилар ҳам такрорлайдилар. Иккинчи буйруқдан кейин биринчи рақамлилар тарқалиб, югуриб, бўш покришкага туриб олиш ҳаракат қиладилар. Ўз навбатида онабоши ҳам покришка ичида жойлашади. Жойсиз қолган ўйинчи онабоши бўлади. Кейин покришка ичидан иккинчи рақамлар жой оладилар. Ўйин барча ўйинчилар покришка ичидан жой олиб ўйнагунча давом этади.
ПОКРИШКАДА ЮРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Команда қатнашчилари бир-бирининг қаршисида туриб, покришкани вертикал тутадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг буйруғидан кейин команданинг икки қатнашчиси бошини бошига теккиб покришкалар устида борадилар. Агар улар покришкалар устидан йиқилса ёки тушиб кетса, у ўйинчига битта жарима очкоси берилади. Ўйинда кам очко тўплаган команда ғолиб чиқади.
ПОКРИШКАНИ ОЁҚ БИЛАН ШЕРИГИГА УЗАТИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Командаларнинг барча ўйинчилари қатнашадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи ёки ҳакамнинг сигнали бўйича қатнашчилар чалқанча ётганча покришкани оёқ таги билан тутиб, бошдан ошириб шеригига узатади. Вазифани тез ва аниқ бажарган команда ғолиб чиқади.
ТЎСИҚ УСТИДАН ЎТИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Иккита параллел скамейка устига покришка қўйилган. Покришкалар орасидаги масофа шундай бўлиши керакки, тагидан ўйин қатнашчилари эмаклаб ўта олишсин.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи сигналидан кейин қатнашчилар ўз олдиларидаги кичик покришкани олдинга туртиб ўтиши ва орқага қайтиб келиши керак. Вазифани тез ва аниқ бажарган команда ғолиб чиқади.
“ҚУДУҚ” ОСТИДАН ЎТИШ ЎЙИНИ
Do'stlaringiz bilan baham: |