Ўрта махсус таълим вазирлиги


ҚУРУВЧИЛАР Ўйинга тайёрланиш


Download 1.45 Mb.
bet105/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ҚУРУВЧИЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинади. Ҳар бир командада ўн-ўн иккитадан автомобил покришкаси. Ўйин раҳбари (“буюртмачи”) зарур объектлар: уй, қудуқ, қалъа, соатли минора, пирамида, девор ва бошқаларни қуриш мумкинлигини айтади. Ўйинчилар ўзига хос вазифани бажаришлари учун 30 сония вақт берилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи иккинчи сигнални бериши билан қурув-чилар объектни “қура бошлайдилар”, “қурилиш”ни тугаллаган команда ўйинчилари қурган уйлари олдида сафланадилар, шундай кейин сардор ёки бригадир буюртмачи иши бажарилганлиги тўғрисида ахборот беради. Ўйинда иш нафақат тез бажарилганлиги, балки ўзига хослиги ва сифатига қараб баҳоланади. Вазифани тез бажарган команда икки очко олади.
Ўйиннинг ўзига хослиги ва сифатига қараб битта очко берилади. Ўйин такрорланади, мавзуси ўзгартирилади.


АВТОМОБИЛ ПОКРИШКАЛАРИ БИЛАН МАШҚ БАЖАРИШ
1. Таяниб ётган ҳолда қўлни букиш ва ёзиш.
2. Осилиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ёзиш.
3. Орқадан таяниб ётган ҳолда қўлни букиш ва ёзиш
4.“Замбилғалтак машқи”. Материалдан қилинган ғилоф ичига покришкани цилиндрга ўхшатиб қўйилади. Шериги оёқларини ушлаб, турган ҳолда қўлларга таяниб цилиндрни олдинга (орқага) юмалатиш.

  1. Автомобил покришкасининг устидан сакраш: а) оёқдан оёққа; б) иккала оёқда.

  2. Юқори стартдан покришкани орқа билан белги боғлаб 15-20 м га югуриш

  3. Д. Ҳ. Ҳалқада осилиб туриш. Ҳалқада тебраниш. Олдинда 0,5-1 м масофада 4-6 автомобил покришкаси устма-уст қўйилган. Орқага тебранганда тиззани буни кўкракка тортилади. Олдинга тебранганда оёқлар тўғриланиб покришка устидан ўтказилади. Оёқ кафти учи ўзига тортилган бўлади.

  4. Д.Ҳ. Оёқни автомобил покришкасига қўйиб, чалқанча ётиш, қўл бош устида ёки гавда бўйлаб узатилган бўлади. Тосни кўтариб тушириш.

  5. Д.Ҳ. Оёқларни автомобил покришкасига қўйиб, орқага қўлларга таяниб букиб ётиш. Тос суяги бўғинини кўтариш ва тушириш.

  6. Д.Ҳ. Оёқлар автомобил покришкасида, қўлларда орқага таяниб ўтириш. Тос ва тизза бўғинини букиш ва ёзиш.

  7. Д.Ҳ. Полда орқага қўлларга таяниб ўтириш. Оёқларни автомобил покришкаси устидан олиб ўтиш билан юқорига кўтариш ва пастга тушириш (бир-бирининг устига қўйилган иккита покришкадан ҳам фойдаланиш мумкин)

  8. Икки-учта бир-бирига устма-уст қўйилган покришка устидан сакраб олдинга умбалоқ ошиш


Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling