Пегагогик аҳамияти. Ўйин тезлик ва чаққонликни ривожлантиради. Ўйинчилар ўз командаларини ҳимоя қилиб, барча қийинчиликларни енгадилар. Ўйинда эпчиллик, тезлик, куч, чидамлилик ривожлантирилади. Ўйиндаги ўзига хос ҳаракат – покришкани тез юмалатишдан иборат.
“ҚУЁНЛАР ПОЛИЗДА” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Полда ёки ерда автомобил покришкаларидан доира ҳосил қилинади. Доира диаметри 4-5 м. Барча ўйинчи–“қуён”лар- доира ташқарисида, ўйинбоши –“қоровул”- “полиз”да доира ичида туради.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи сигналидан кейин “қуён”лар покришка устидан сакраб “полиз”га тушадилар ва орқага қайтиб чиқадилар. Қоровул, доира ичида туриб, иложи борича кўпроқ “қуён”ларни тутишга ҳаракат қилади. Бир неча дақиқадан кейин ўйин тўхтатилиб, “қўлга тушганлар қўлларингизни юқори кўтаринглар” деб айтилади. Ўқитувчи тутилганларни синаб чиқади ва яхши ўйнаган ўйинчилардан янги онабоши сайланади. Ўйин қайтадан давом этади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин диққат, жасорат, зеҳни ўткирлик каби хислатларни тарбиялайди. Ўйин тезлик ва эпчиллик, куч, чидамлилик, сикровчанликни ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат–чап бериб югуриш ҳисобланади.
“ИНСИЗ ҚУЁН” ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ҳар бир ўйинчи–“қуён”нинг қўлида биттадан баскетбол тўпи бўлади. Зал ёки майдончанинг бир томонида “қуён”лар сонидан 2-3 та кам бўлган автомобил покришкалари (“уй”) қўйилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича зал ёки майдончанинг иккинчи ярмида барча қатнашчилар топшириқ бўйича тўп билан қуйидаги машқни бажарадилар: 1.Тўпни турган жойида олиб юриш (навбат билан ўнг ва чап қўлда бажарилади) 2.Турган жойида ерга урилиб қайтган тўп баландлигини ўзгартириб олиб юриш (ўтириб). 3.Тўпни доира бўйлаб олиб юриш, бунда ўйинчи турган жойида айланади. 4.Бир нуқтада айлана бўйлаб ҳаракатланиб тўпни олиб юриш. 5.Тўп йўналишини ўзгартириб, устунчаларни айланиб ўтиш билан олиб юриш.
Ўйинчилар вазифа бажараётганида ўқитувчи ҳуштак чалиши билан “қуён”лар тўпни олиб юриб “ин”ни эгаллайдилар. “Ин”га ета олмаган ўйинчи жарима очкоси олади. Тўпни олиб юриш қоидасини бузган (икки қўллаб, юрган, югуриб кетган) ўйинчиларга ҳам жарима очкоси берилади. Ўқитувчи буйруғи билан “қуён”лар яна “полиз”да ўйнайдилар (тўпни олиб юрадилар). Ўйин бир неча марта такрорланади. Энг кам очко олган ўйинчилар ўйинда ғолиб чиқадилар. Ўйинда тўпсиз ҳам, яъни майдонда турли умумий ривожлантирувчи машқлар бажариши билан ўйнаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |