Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet98/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин диққат-эътибор, зеҳни ўткирлик, қатъийликни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин ҳаракат тезлиги ва эпчилликни ривожлантиради. Ўйинда асосий ҳаракат тез-тез дам олиш билан алдаб югуриш ҳисобланади.


ТЎП ТАШЛАШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёргарлик. Автомобил покришкани, расмда кўрсатил-ганидек қилиб жойлаштирилди. Ҳар бир покришкани ичига 1 дона 10 гача бўлган рақамларни бўр билан ёзиб чиқилади.
Ўйин таснифи. Покришкалардан 3-5 м масофада чизиқ чизилади. Ўқитувчининг сигналидан кейин ўйинчилар чизиқдан тўпни уйчага ташлайдилар. Ўйинчилар тўпни навбат билан ташлаб, 33 очко тўплашлари зарур. Биринчи бўлиб 33 очко тўплаган ўйинчи, ўйинда ғолиб ҳисобланади. Кичик тўпларни кейинчалик тўлдирма тўп билан алмаштириш мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчиларни тезлик, эпчиллик аниқ нишонга отишга ўргатади. Ўйин қатнашчиларидан ўртоқлари билан келишиб ҳаракат қилиш талаб қилинади. Ўйиннинг асосий ҳаракати – тўпни аниқ узатиш.


ҚУДУҚНИ ҲИМОЯ ҚИЛ
Ўйинга тайёргарлик. Автомобил покришкаларидан ясалган қудуқ атрофида болалар қўл ушлашиб, доира шаклида турадилар. Ўқувчилардан бири ўйинбоши ёки “ҳимоячи” қилиб сайланади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғидан кейин ўйинчилар тўпни (волейбол ёки қўл тўпи, резинали тўп бўлиши мумкин) бир-бирига ошириб қудуққа туширишга ҳаракат қиладилар, ҳимоячи эса тўпни қўл, оёқ, бош ва гавдаси билан қайтариши мумкин. Тўпни қудуққа аниқ ташлаган ҳимоячи иккита қудуқни ҳимоялаши мумкин. Агар қудуқ учта бўлса, уларни иккита ҳимоячи асрайди. Ўйинда бирор марта ҳимоячи ролини бажармаган ўйинчи ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин тўпни бир-бирига ошириш кўникмасини мустаҳкамлаб, шу билан болаларни у қўл тўпи ва баскетбол ўйинига тайёрлайди. Ўйин болаларда зеҳни ўткирлик, фазода мўлжал олиш, мерганликни ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат–ҳаракатсиз кишига ҳимояда уни отиш ва илиб олиш бўлади.


АНИҚ НИШОНГА ТУШИРИШ

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling