Педагогик аҳамияти. Ўйин диққат, тезлик, ҳаракат реакцияси тезлиги, болаларни интизомли қилиб тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин тезлик, чаққонлик, чидамлик, диққат, сезгирликни ривожлантиради.
БЎШ “УЙ”НИ ЭГАЛЛАШ
(Тўпни узатиш ва илиб олиш билан ўйналадиган ўйин)
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинбоши танланади. Болалар майдончанинг ҳар жойида бир-биридан 2-3 м масофада қўйилган “уй”–автомобил покришкалари ичида жойлашадилар. Бир ўйинчи қўлида баскетбол (волейбол ёки футбол) тўпи бўлади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича ўйинчилар тўпни бир-бирларига ошира бошлайдилар. Ўйинбоши тўпни илиб олишга ёки унга қўлини текказишга ҳаракат қилади. Агар у бунга эришса, ўқитувчи ҳуштак чалади, шундан сўнг ўйинчилар “уйча”ларини алмашадилар, ўйин-боши истаган “уй”дан жой эгаллашга ҳаракат қилади. Агар ўйинчилардан бири тўпни нотўғри узатса ёки тўпни илиб ололмаса, бунда ҳам “уйча”-ларни алмашиш кераклигини билдирган ҳуштак чалинади. “Уйча”дан жой ололмаган ўйинчи ўйинбоши бўлиб қолади. Ўйинда қуйидаги ҳолатларда жарима очколари берилиши мумкин: ўйинчи ўйинбоши бўлганидан кейин, тўпни нотўғри узатса, аниқ узатилган тўпни илиб ололмаса. Ўйинда бирорта жарима очко олмаган ўйинчилар ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларни тартибга чақиради, тезкорлик, диққатни тарбиялайди. Эпчиллик, тезкорлик, чидамлилик, жасурлик, ботирликни ривожлантиради.
ШАҲАР БЎЙЛАБ САЙР
(тўпни олиб юриш билан бажарилади)
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин учун ўйинбоши танланади. Барча болалар, ўйинбошидан ташқари, майдончанинг ҳар жойида автомобил покришкаси–қўлларида тўп билан “уйча”нинг ичида жойлашадилар. Ўйинбошининг қўлида ҳам тўп бўлади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи буйруқ бериши ёки мусиқа чалиниши билан, ўйинчилар “уй”дан чиқиб тез юриб ёки югуриб (келишувга биноан) тўпни олиб юриб, “уй”лар орасида ҳаракатланадилар. Уйчани “узоқдаги” қўл билан айланиб ўтади. Мусиқа тугаши билан барча ўйинчилар тўпни қўлларига олиб, тезда бўш уйчани эгаллайдилар (олдин турган уйга кириш ман этилади) Уйсиз қолган ўйинчи ўйинбоши бўлмаган ўйинчи ўйинда ғолиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |