Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet95/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидаси. 1. Кафтга аста, кучсиз уриб, шеърни равон, дона- дона қилиб айтиши лозим. 2. Қувганда ўйинчининг қўли тегса, тутилган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин сезгирлик, нутқ ўстириш, чаққонлик, тезкорлик, кучни тарбиялашга хизмат қилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – югуриш, сезгирлик.


ЧАҚҚОНЛАР ВА МЕРГАНЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин волейбол ёки баскетбол майдончасида ўтказилади. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб 16 метр масофада бир- бирига юзма- юз турадилар. Диаметри 2 м бўлган доира чизилади. Ҳар бир командадан биттадан энг чаққон ўйинчи танланиб, улар доира марказидан жой оладилар. Командаларда биттадан тўп бўлади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан сўнг иккала команда ўйинчилари доира ўртасидаги ўйинчилар тўпга чап бериб, уни ўзига теккизмасликка ҳаракат қиладилар. Тўп теккан ўйинчи, тўп урган ўйинчи билан жой алмашади ва ўйин яна давом этади. Мерганлар 1 балл билан тақдирланади. Кўпроқ очко тўплаган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Оралиқ масофа ўқитувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин. 2.Тўпни тик турган, чўккаллаган ҳолда отиш мумкин. 3.Тўп текканидан сўнг ўйинчилар жойларини алмашадилар.
Педагогик аҳамияти. Ўйин эпчиллик, чаққонлик, тезкорлик, сезгирлик, жасурлик, чидамлилик каби хусусиятларни тарбиялайди. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – югуриш, чап бериш, аниқ нишонга отиш.


ТЎПНИ АЙЛАНА ИЧИГА ТУШИРМА
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйинда диаметри 2 метр бўлган икки айлана чизилади. Ҳар бир командада учта ўйинчи бўлади. Ўйин шартига кўра қўлга тош яшириб, ўйинни бошловчи аниқланади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан сўнг бошловчи команданинг бир ўйинчиси айлана ичига кириб, қўлидаги таёғи билан тўпни ушлаб, доира ичига тушириш учун ташлайди. Доира ичидаги ўйинчи тўпни айлана ичига туширмаслик учун тўпни таёғи билан қайтаради. Тўпни илиб олиб, айлана ичига туширса, ичидаги ўйинчи ўз ўрнини командадошига беради. Ўйинда тўпни айланага туширмай, узоқроқ ҳимояланган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Тўпни доира ичига тушириши керак. 2.Тўп таёқча билан уриб қайтарилиши шарт. 3.Ўйинни бир неча командага бўлиб ўтказиш ҳам мумкин.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling