Ўйин қоидалари. 1.Ўйинчилар сони тенг бўлиши керак. 2.Қўл теккан ўйинчи тутилган ҳисобланади. 3.Ҳужумчи ҳимоячини алдаб доира ичига кириши шарт.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда барча ўйинчилар фаол ва аниқ ҳаракат қилишлари керак. Ўйин аниқлик, чаққонлик, тезкорликни тарбиялайди. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари–тез югуриш, рақибга чап бериш, қўлни теккизиш.
МОКИСИМОН ЮГУРИШ
Ўйинга тайёргарлик. Ўқувчилар тенг икки командага бўлиниб, бир-бириларига юзма-юз 10-30 м масофада бир кишилик қаторда саф тортиб турадилар (бу эстафета қатнашчилари ёшига ва майдончанинг катта-кичиклигига боғлиқ). Команда олдидаги ўйинчилар қўлида эстафета таёқчаси бўлади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи сигналидан кейин биринчи рақамли ўйинчилар қарама-қарши томонга югуради, иккинчи гуруҳни айланиб ўтиб, эстафета таёқчасини ўз қаторларидаги биринчи ўйинчига узатадилар ва қатор охирига бориб турадилар. Шунинг ўзини иккинчи ўйинчи ҳам такрорлайди ва ҳ.к. Охирги ўйинчи эса, қарама-қарши команда қаторини айланиб ўтиб, унинг олдига бориб туради ва эстафета таёқчасини юқорига кўтаради. Шуларни биринчи бўлиб команда ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўқувчиларда мокисимон югуриш малакасини мустаҳкамлашга ва такомиллаштиришга кўмаклашади.
Ўйинда болалар диққати, зийраклиги, шайлиги, тиришқоқлиги ривожлантиради. Ўйин ўйинчилардан командалари манфаатини ҳимоя қилиш учун сафарбарлик талаб қилади. Ўйиндаги асосий ҳаракат тури – югуриш.
Методик кўрсатмалар. Ўйинни болалар бирданига тушуниб етиши қийин. Яхшиси дастлаб унинг бажарилишини назарий тушунтириш, сўнгра синаш учун югуртириш керак. Ўйин жараёнида қўйилаётган хатолар тўғрилаб борилади.
ТЕПИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинда бир неча гуруҳ қатнашиши мумкин. Ҳар бир гуруҳ ўйинчиси мустақил ҳаракат қилади. Гуруҳлар старт чизиғида турадилар. Ҳар бир гуруҳ қаршисида 10-15 метр нарида биттадан ўқувчи жойлашади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан сўнг гуруҳнинг биринчи ўйинчилари қўлини ерга теккизиб турган ҳолда 15-20 марта айланиб, қаршисидаги ўқувчини тепишга ҳаракат қилади. Тўғри юриб бориб тепса, ғолиб ҳисобланади. Қолган ўқувчилар ўйинни шундай кетма-кетликда давом эттирадилар. Кўп очко тўплаган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |