Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet90/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин ўйинчиларда сезгирлик, тез ҳаракат қилиш, чаққонлик, кучни тарбиялайди. Шунингдек ўйин ҳаракатнинг ўзаро мослиги, ҳар бир қатнашчисида команда олдидаги вазифа учун масъулият ҳиссини ўстиради. Ўйинда ўзига хос ҳаракат–тез югуриш ва улоққа эга бўлишдир.


ОТИБ ҚОЧАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинни спорт майдонида ёки залда ўтказиш мумкин. Ўйинни бошлаш олдидан тўп отиш жойи белгиланади. Тўпни отиш чизиғидан 25-30 м нарида марра белгиланади. Икки команда иштирокчилари отиш жойида қолиш учун қуръа ташлайдилар.
Ўйин тавсифи. Отиш жойида қолган ўйинчилар командаси майдонда жойлашиб, улардан бир ўйинчи тўпни ташлаб беради. Отиш жойидан ўйинчи тўпни узоққа уриши, шундан кейин югуриб маррага бориб, яна жойига қайтиб келиши керак. Тўп узоққа кетмаса, ўйинчи доира – уй ичига кириб, дам олиб туради. Ҳимоячилар урилган тўпни тепадан ёки пастдан илиб олсалар маррага югурган ўйинчини урадилар, тўп унга тегса, ҳимоячилар отиш чизиғига томон югурадилар. Тўп теккан ўйинчи дарҳол тўпни тутиб олиб, ҳимоячилардан бирига отади. Бу ҳолда улар ҳам отиш чизиғига югурадилар, яъни яна жой алмашадилар. Шундай қилиб, ўйинчилар қайси бир командада бўлмасин, кетма-кет тўпни тегдирмай ўйинни тугатган команда ғолиб деб топилади.
Ўйин қоидалари: 1. Тўпни майдонга тўғри ташлаш талаб қилинади. 2. Ўйинда имкон борича теннис тўпини қўллаш лозим, бўлмаса резина ёки матодан ясалган тўп ишлатилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин эпчиллик, сезгирлик, диққат-эътиборни, тарбиялашга ёрдам беради. Шунингдек бу ўйинда тезкорлик, улоқтириш, тезкорлик реакцияси, тўпни илиб олиш, ҳаракатларнинг ўзаро мослиги ривожлантирилади.


ЧИРКАШ
Ўйинга тайёргарлик. Диаметри 2 метрли доира чизилади. Ўйинчилар тенг иккига командага бўлинадилар ва қуръа ташлаш орқали “ҳимоячи” ва “ҳужумчи” аниқланади.
Ўйин тавсифи. Доира атрофида ҳимоячилар, улардан 2-3 метр нарида “ҳужумчи”лар доира шаклида жойлашадилар. Ўқитувчининг сигнали билан “ҳужумчи”лар доира ичига киришга ҳаракат қиладилар. “Ҳимоячи”лар эса уларнинг доира ичига киришига йўл бермайдилар. Ҳимоячилар ҳужумчиларни доира ташқарисида қувлаб, қўл теккизиб, тутишга ҳаракат қиладилар. Ҳимоячининг қўли ҳужумчига тегса, у тутилган ҳисобланади. Ҳимоячиларнинг орқа томонидан бошқа ҳужумчи югуриб ўтиб кетса, ҳимоячининг ўзи тутилган ҳисобланади. Доира ичига кирган, ҳар бир ҳужумчи ўйинчига бир очко беради. Ўйин бир неча марта такрорланганидан сўнг командалар ўринларини алмашадилар. Кўп очко тўплаган команда ўйинда ютган ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling