Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet92/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1.Қўлни қўйган ҳолда 20 марта айланиш керак. 2. Тепиш вақтида оёғини текказиш лозим. 3.Тепиш мақсадида бўлган ўйинчидан ўзини ҳимоялаш мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйинда координация сақлаш, сезгирлик, тўпни аниқ тепиш малакаси ҳосил бўлади. Ўйинда эпчиллик, чаққонлик, тезкорлик, ҳаракат реакцияси ривожлантирилади.


КАРВОН
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин болаларнинг оғзаки нутқи, топқирлиги, диққати, тезкорлиги ва чаққонлик сифатларини тарбиялайди. Ўйин шартига кўра ўйинбоши, яъни “карвонбоши” ҳамда “қароқчи” белгиланади. Диаметри 15 м бўлган доира чизилади.
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар бир қаторга туриб, олдинда турганнинг белидан ушлайдилар. Улар доира бўйлаб кенг қадамлаб, туя каби ҳаракатланадилар. Ўйинчилардан бири доиранинг бир четида жойлашиб, йўлдан ўтаётган карвонни “талаб”, “қароқчилик” қилади.
«Қароқчи” сўрайди:

  • Карвон қаёққа бораяпти?

  • “Ҳиндистонга”, эй ҳурматли зот жавоб беради “карвонбоши”.

  • Сизлар, дўстлар учун нима олиб келасизлар, - дейди “қароқчи”.

  • Буюринг, олий ҳазратлари, - дейди “карвонбоши”.

“Қароқчи” 5-8 та буюмнинг номини айтади.
“Карвон” олға қараб кетаверади. Доира бўйлаб айланиб келган “карвон” яна “қароқчи”нинг олдидан ўтади. “Қароқчи” “карвонбоши”дан “Сен менга нима олиб келишинг керак эди?” деб сўрайди. “Қароқчи” қандай буюртма берган бўлса, “карвонбоши” улар номини такрорлаши шарт. Агар бирор нарсани эсидан чиқарса, “қароқчи” “карвон”ни асирга олади ва навбат билан бирон нарса олиб келишга мажбур қилади.
Мабодо “карвонбоши” ҳеч нарса эсидан чиқармай такрорлай олса, ундан “қароқчи” сўрайди: “Қани менинг буюмларим?” “Карвонбоши” ўйинчилардан бирини кўрсатиб “Навбатдаги сандиқда” дейди. Кўрсатилган ўйинчи эса “Амударёни кечиб ўтаётганимизда сизнинг буюртмангизни йўқотдик” дейиши билан “карвон” тарқалиб қочади. “Қароқчи” улардан бирини тутиши керак.
Ўйин қоидаси. 1.Ҳар бир буюм номи равон, аниқ талаффуз этилиши лозим. 2.“Қароқчи” ўйинчиларни доирадан чиққунча ушлаши мумкин. 3. Ўйинчилар доира ичидан чиқиб, “қароқчи”га тутқич бермасалар, “карвон” қутқарилган ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling