Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet94/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда сезгирлик, идрок қилиш, эшитиш ва қабул қилиш, чидамлилик, куч, тезкорлик, қайишқоқликни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–секин ва аниқ ҳаракатланиш.


БОҒЛАМ
Ўйинга тайёргарлик. Ўйин вазифаси болаларни чаққон, эпчил қилиб тарбиялаш, қўл мускулларини ривожлантириш, сўзларни тўғри талаффуз эттириб, оғзаки нутқни такомиллаштиришга қаратилган. Болалар икки гуруҳга бўлиниб, қўл ушлаганча икки тарафда саф тортиб турадилар. Қуръа ташлаш йўли билан ўйинни ким бошлаши аниқланади.
Ўйин тавсифи. Ўйин савол-жавоб тариқасида ўтказилади, яъни бир томон савол, иккинчи томон жавоб беради. Ҳар жавобдан сўнг тўғри жавоб учун қўл ушлаб турган болалар ёнидаги боланинг қўли тагидаги ўз қўлини қўйиб юбормасдан ўтказилади. Яъни боғланади:

  • Боғлам- боғлам,

Жон боғлам.
Қуён қайда,
Олатоғда.
Нима ейди

Сабзи ейди,
Тугунингиз қани?
Аравада,
Аравакашингиз қани?
Мана–да

Қўлини ўтказа олмаган, яъни боғлана оламаган болани кўрсатадилар ва қўлларини қўйиб юборадилар. Ўйин бошидан бошланади.
Ўйин қоидаси. 1. Ўйин давомида болалар “боғлам”, яъни қўлларини қўйиб юбормасликлари лозим. 2. Онабоши ўйинчилар эътиборини ўйиндан сўнг сўзларни тўғри талаффуз этишга қаратади. 3. Ўйинбоши сафда турган болаларнинг жойини навбатдаги ўйинда алмаштириши шарт.
Педагогик аҳамияти. Ўйин эпчиллик, чаққонлик, куч, оғзаки нутқ-ни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–югуриш, қўлни боғлаш.


МЕҲМОНМИСИЗ
Ўйинга тайёргарлик. Ўйинда асосан қиз болалар иштирок эта-дилар. Икки киши ёки гуруҳ- гуруҳ бўлиб ўйнайдилар. Ўйин шеърий йўл билан ўтказилганлиги учун бошлаш навбати чек ташлаб аниқлаб олинади.
Ўйин тавсифи. Ўйин шартига кўра бир ўйинчи иккала қўлининг кафтларини очган ҳолда шеригига узатиб туради.
Иккинчиси:

Жуба - Жуба,
Ана тўда.
Тонгда лола,
Бир қиз бола.
Кўчага чиқинг,
Бир қиз келяпти.

Сочи майда,
Қўли белида.
Вой қўлим-ей,
Вой белим-ей,
Осмонимиз жонимиз?
Бугун бизга меҳмонмисиз?

деб тугатиши заҳоти чаққонлик билан дугонасининг кафтига ўз кафтларини уриб қочади. Шунда дугонаси унинг қўлини тута олса ёки белгиланган маррагача ўртоғига ета олса, ўйин навбатини олади, сўнг у ҳам шеърни айтади. Ўйин беш-олти марта такрорланади. Чаққон, тутқич бермаган ўйинчи топилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling