Педагогик аҳамияти. Ўйин тўпни нишонга улоқтириш, илиб олиш малакасини такомиллаштиради. Ўйин тўпни узатиш, чаққонлик ва тез ҳаракат қилишни талаб қилади. Ҳимоячилар ўраб олган шароитда нишонга олиш талаб этилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – нишонни доира ичига ҳимоячиларни алдаб тушириш, тўпни отиш ва илиб олиш.
ҚИССА КЕЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Бу ўйин қўл тўпи майдонига ўхшаш майдончада ўтказилади. Ўйинчилар икки командага бўлиниб, майдоннинг турли жойларига жойлашадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан сўнг биринчи команда ўйинчилари қарама-қарши томоннинг орқа чизиғидаги иккинчи команда ўйинчиларини алдаб ўтишга ҳаракат қиладилар. Ўтиш вақтида ушлаб олинган ўйинчи ерга босиб турилади. Орқадан келаётган командадоши, дўстлари, куч ишлатиб уни қутқаришлари мумкин. Қарши команданинг орқа томонидаги чизиққа кўп ўтган команда ўйинчилари ютган ҳисобланади. Ўйин жараёнида команданинг ҳамма ўйинчилари ҳужумга ўтиши керак.
Ўйин қоидалари. 1. Иккала команда ҳам сигнал берилиши билан ўйинни бир вақтда бошлайди. 2. Ўйинчилар ён чизиқ томонидан ўтиб, орқа чизиққа турса ҳисобга олинмайди.
Педагогик аҳамияти. Ўйин куч, сезгирлик, тиришқоқликни тарбиялайди. У болаларда тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик, кучни ривожлантиришга кўмаклашади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – югуриш, чап беришдир.
АВТОМОБИЛ ПОКРИШКАСИ БИЛАН ЎЙНАЛАДИГАН
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
Ўйин тайёргарлик. Ўйинчилар (уларнинг сонига қараб) 5-6 кишилик 3-5 гуруҳга бўлинадилар. Улар бир-биридан бир хил масофада кичикроқ доиралар ҳосил қилиб турадилар. Автомобил покришкаларидан қурилган. Доира–“уйча”. Болалар қўл ушлашиб, “уйча”да турадилар. Майдон ёки залнинг ўртасида ўйинбоши ўтиради.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғи бўйича ўйинчилар “уйча”дан югуриб чиқиб бир кишилик қаторга турадилар (турнақатор бўлиб) югу-радилар. Онабоши ҳам уларга қўшилиб югуради. Доира бўйлаб югуриш махсус сигнал берилгунча давом этади. Шундан кейин ўйинчилар гуруҳ-лари билан тезда бўш “уйча”га кириб олишлари керак. “Уйча”дан таш-қарида қолган ўйинчи онабоши бўлади. Ўйин яна қайтадан давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |