БОШПАНАСИЗЛАР ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинади ва ажратилган жойда бир қатор бўлиб саф тортиб турадилар. Ҳар бир командага биттадан автомобил покришкаси берилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича биринчи ўйинчилар автомобил покришкасини белгиланган жойгача ва яна орқага юмалатиб олиб келиб, кейинги ўйинчига беради, у эса ўз навбатида учинчисига ва ҳ.к Ўйинни тез ва аниқ бажарган команда ўйинда ғолиб деб топилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин диққат, сезгирликни ривожлантириб, уюшқоқлик билан ҳаракатланишга ўргатади, шу билан бирга куч, чаққонлик, координацияли ҳаракат ва чидамлиликни ўстиради.
КЕЧИБ ЎТИШ ЭСТАФЕТА ЎЙИНИ (13-расм)
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар икки-уч командага бўлинадилар. Умумий старт чизиғи чизилиб белгиланади ва унга перепендикуляр тарзда автомобил покришкалари – “кечиб ўтиш жойига” қўйиб чиқилади. Ҳар бир команда кечиб ўтиши учун 8-10 та автомобил покришкаси қўйилган.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғи бўйича командаларнинг би-ринчи ўйинчилари югуриб бориб ўнг томондаги покришка ичига ўнг оёқни, чап покришка ичига чап оёқни қўйиб “сувдан” кечиб ўтишлари шарт. Кечиб ўтган қатнашчилар орқага бурилиб, ўтириб, қўлларини покришкага теккизадилар, бу кейинги ўйинчи ўйинни бошлашига сигнал бўлиб хизмат қилади. Биринчи бўлиб кечиб ўтган команда ўйинда ғолиб чиқади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин сезгирлик, диққат, уюшқоқликни тарбиялайди. Бу ўйин болаларда эпчиллик, чаққонлик, тезлик, куч ва чидамлиликни ривожлантиради.
“ИЛОН ИЗИ” ЭСТАФЕТА ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки-уч командага бўлиниб, старт чизиғи ортида бир қатор бўлиб саф тортадилар. Ҳар бир команда олдида бир-биридан 2-3 м масофада автомобил покришкалари қўйилган.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи буйруғи бўйича ўйинчилар эстафета югуриш қоидасига риоя қилган ҳолда “илон изи” бўлиб, покришкалар орасидан ўтиб, югуриб бориб, орқасига қайтиб келиши керак. Ҳаммадан олдин, тез, қоидани бузмай келган команда ғолиб деб топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |