Ўрта махсус таълим вазирлиги


БАСКЕТБОЛ ТЎПИНИ АНИҚ УЗАТИШ


Download 1.45 Mb.
bet106/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

БАСКЕТБОЛ ТЎПИНИ АНИҚ УЗАТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Полдан ёки ердан 1,5 м баландликка осиб қўйилган автомобил покришкасининг икки томонида 4-5 масофада бир бирларига қараб икки қатор саф тортиб турадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғидан кейин биринчи қатор бошидаги ўйинчи кўкракдан тўпни икки қўллаб қарши тарафдаги қатор бошидаги ўйинчига узатади. Бунда тўп ўқитувчи томонидан тебратилаётган покришка ўртасидан ўтиши керак. Вазифани бажаришда аниқ нишонга ола билиш керак.


ДЎНГДАН – ДЎНГГА САКРАШ
Ўйинга тайёрланиш. Полга ёки ерга бир-биридан 60-80 см масофада 10-12 тадан автомобил покришкалари илон изи қилиб қўйилади. Ана шу автомобил покришкалари рўпарасида старт чизиғи орқасида командалар бир кишилик қаторларда жойлашадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин қатордаги биринчи ўйинчи покришкадан – покришкага сакраб ўтиб, сўнгги покришкага етиб бориб, ўз командалари томон югуриб келади ва иккинчи бўлиб турган ўйинчининг кафтига секин урадилар. Иккинчи ўйинчи сакрашни бошлайди, биринчи эса қатор охирига бориб туради.
Сакраб югуришни биринчи бўлиб тугатган команда ғалаба қозонади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда чидамлилик, ҳаракат тезли-гини тарбиялайди. Ўйин синовчанлик, куч, тезкорлик, чаққонликни ривож-лантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат – югуриш, оёқдан оёққа сакраш.


ПОКРИШКАДАН ПОКРИШКАГА
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин бошланишидан олдин қатнашчиларнинг сонини ҳисобга олиб майдон ёки залга автомобил покришкалари қўйиб чиқилади.Улар орасидаги масофа 90-100 см.
Ўйинчилар кўп бўлганида (масалан 30 та) 27-28 та покришка қўйилиши лозим, токи икки-уч ўқувчига покришка етмай қолсин.
Ўйин таснифи. Барча ўқувчилар майдон ёки залнинг бир томонига чизилган чизиқ орқасида жойлашадилар. Ўқитувчининг буйруғидан кейин ўйинчилар тезда тарқалиб, покришкалар ўртасига тушиб оладилар. Покришкасиз қолган ўйинчи онабоши бўлади. Шу вақтдан бошлаб ўйинчилар сакраб-сакраб, покришкадан покришкага сакрайдилар. Онабоши пайт пойлаб бўш қолган покришкани эгаллашга ҳаракат қилади. Яна “уй”сиз қолган ўйинчи онабоши бўлади, ўйин давом этади.
Шундай қилиб, ўйин беш-олти дақиқа давом этиши мумкин. Бирор марта онабоши бўлмаган ўйинчилар энг чаққон ҳамда сакровчан ҳисобланади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling