Ўйинга тайёрланиш. Катта покришкалар скамейка устига устма-уст тахланиб, бир неча “қудуқ” ҳосил қилинади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин қатнашчилар ўз олдиларидан кичик покришкани олдинга туртиб ўтиши ва орқага қайтиб келиши керак. Вазифани тез ва аниқ бажарган команда ғолиб чиқади.
Ўйин қоидаси. Ўқитувчининг сигнали бўйича биринчи қудуқ устига чиқиб, пастдан эмаклаб чиқиб, иккинчисига чиқиб тушиб пастдан эмаклаб ўтиб орқага югуриб бориб кейинги ўйинчини кафтига қўлини теккизади, иккинчи ўйинчи давом этттиради, ўзи эса ўз қатори орқасига бориб туради. Ўйин шу кетма-кетликда давом этади.
ҚОПЧИҚ БИЛАН КУРАШИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Устма-уст қўйилган покришкалардан ҳосил қилинган иккита “қудуқ” устига тахта ёки скамейка қўйилиб, кўприк ҳосил қилинади. Кўприк устига қўлларида қум тўлдирилган қопчиқ тутган команда сардорлари чиқадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғи билан иштирокчилар кўприк устидан бир–бирини қопчиқ билан уриб туширишга ҳаракат қиладилар. Ким рақибини уриб туширса, унинг командаси ютган бўлади.
АРҚОН ТОРТИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ҳар бир команданинг орқасида тўп осиб қўйил-ган. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Арқон полга қўйилган.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғидан кейин арқонни ўз томонига тортиб, осиб қўйилган тўпга бошларини теккизишга ҳаракат қиладилар. Вазифани биринчи бўлиб бажарган команда ютиб чиқади.
АРҚОН ЎЙИНИ
Ўйинга тайёргарлик. Ўйинчилар икки командага бўлиниб, арқоннинг икки томонида жойлашадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича командалар арқон тагидан навбат билан орқага энгашиб ўтадилар. Ҳар ўтишдан сўнг арқон баландлиги пасайтириб борилади. Ўйинда камроқ хато қилган команда ғолиб чиқади.
ЎЛЧОВЛАР ЎЙИН ЭСТАФЕТАСИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинади. Иккала команда учун “ғўлача” (материалдан тикилган ғилоф ичига устма-уст қўйилган покришкалар цилиндрсимон жйолаштирилади) спорт залининг узунлигини ўлчаш учун ажратилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича ўйинчилар спорт зал узунлиги нечта ғўлага тенглигини аниқлашлари шарт. Ўйинда икки вариантдан фойдаланиш мумкин: ғўлани вертикал ва горизонтал юмалатиш усули. Ўйинда муҳими нафақат тез, балки аниқ ўлчаш талаб этилади. Агар команда ўйинчилари ўлчашни тез, аммо ноаниқ бажарсалар, ўйинда аниқ ўлчаган команда ғолиб деб топилади.
“КИМ КЎП БАЖАРИШ” ЎЙИНИ
Do'stlaringiz bilan baham: |