Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet101/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ИППОДРОМ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин қатнашчилари автомобил покришкаларидан ҳосил қилинган доира атрофида турадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғидан сўнг болалар қуйидаги шеърни айтиб доира бўйлаб юрадилар:
Биз ўйнаймиз, куламиз, йиғлаймиз.
Барчамиз доира бўйлаб сакраб югурамиз.
Сен тез ҳаракат қил қувлаб етишга,
Лекин ўзинг қўлга тушиб қолма.
Шеърнинг сўнгги сўзлари айтиб бўлиниши билан, болалар доира бўйлаб юра бошлайдилар.
Ўйин қатнашчилари, доира бўйлаб югуриб, ортда қолганлар чеккага чиқадилар. Шу билан бирга уларнинг ўзлари ҳам кетидан қувлаб келаётганлардан қочиши керак. Ўйин битта ўйин қатнашчи қолгунча давом этади (ўйин узоқ давом этса, унда 2-3 ўйинчи қолгунча).
Педагогик аҳамияти. Ўйинда болалар жамоада уюшқоқлик билан ҳаракат қилишга ўрганади. Ўйин болаларда эпчиллик, тезлик, фикрлаш, чидамлиликни тарбиялайди, уларни тез югуришга ўргатади.


ҚУЁШ – ЭСТАФЕТА ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар 3-4 гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар яна бир неча алоҳида командаларга бўлинадилар. Ҳар бир доира ўртасида ўйинбоши туради, у покришкасини ўз ўртоқларига юмалатиб, улар ўз навбатида автомобил покришкасини ўйинбошига қайтарадилар. Шундай қилиб, доирадаги ўйинчилар навбати билан вазифа бажарадилар. Охирги ўйинчидан автомобил покришкасини қабул қилиб олган ўйинбоши ғилдиракни ерга қўйиб, ўзи ўртасига туриб олиши керак. Ғилдиракни билинчи бўлиб юмалатиб чиққан команда ғолиб деб топилади. Ўйин қайта давом эттирилганида янги ўйинбоши сайланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин покришкани бир-бирига ошириш ва қабул қилиб олиш малакаларини такомиллаштиради. Ўйин қатнашчилардан диққат, кузатувчанлик, ҳаракат реакцияси тезлиги, ҳаракат координациясини талаб қилади. Ўйинда кўпроқ қўлланиладиган ҳаракат – покришкани бир-бирига ошириш ҳисобланади.


РАҚАМЛАРНИ ЧАҚИРИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинади ва зал ёки майдоннинг эни бўйлаб бурчак остида биттадан сафга тизилиб турадилар. Команда қатнашчилари тартиб билан санайдилар ва ўйинчилар ўз рақамини эсда сақлаб қолади. Ҳар бир команда олдида тўлдирма тўп ёки волейбол тўпи автомобил покришкасининг ўртасига қўйилган. Ўша покришкадан 8-9 м масофада яна биттадан волейбол тўпи қўйилган.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи рақамлардан бирини, масалан; “Учинчи!” деб чақиради. Иккала команданинг шу рақамдаги ўйинчилари автомобил покришкасига югуриб келиб, уни олиб, 8-9 м нарида турган волейбол тўпигача юмалатиб боради. Юмалатиб келинган покришкани шундай қўйиш керакки, натижада волейбол тўпи унинг ўртасида жойлашсин. Сўнгра ўйинчи орқасига биринчи волейбол тўпигача югуриб боради, уни олиб юқори кўтаради. Ғолиб чиққан ўйинчи ўз командасига очко келтиради. Худди шундай 3,9,7,3,5,1,4 кетма-кетликда бошқа рақамлар чақирилади. Барча қатнашчилари чақириб бўлинганидан кейин ўйин тугайди. Кўп очко тўплаган команда ғолиб бўлади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling