Педагогик аҳамияти. Болаларни кўча қоидаларини бузмай юришга, ўргатиб, ўқувчиларда сезгирлик, диққат, чаққонлик, чидамлилик малакаларини ривожлантиради.
ЗАНЖИРСИМОН ЭСТАФЕТА
Ўйинга тайёргарлик. Ўйинчилар тенг икки гуруҳга бўлинадилар. Ўйинда ҳар бир команда учун иккитадан автомобил покришкаси ва узатиш учун: кичик тўплар, тўлдирма тўплар, ёстиқча, қум солинган халтача, кубиклар каби 20-30 та кичик буюмлар ва тўплар талаб этилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича ҳар бир команда ўйинчилари автомобил покришкаси ичидаги кичик тўпларни бири иккинчисига, иккинчиси учинчисига ва ҳ.к. узатиб бошқа томондаги автомобил покришкаси ўртасига йиғадилар. Тўпни узатиш вақтида уни қўлидан тушириб юборган ўйинчи уни олиб жойига турганидан кейингина, иккинчи ўйинчига тўп узатишига рухсат этилади. Ўйинда камроқ хатога йўл қўйган команда ғолиб чиқади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчиларидан диққат ва тезлик реакцияси талаб қилинади. Ўйин тўғри координация ва тез ҳаракат қилишга ўргатади. Ўйин куч, тезлик, чаққонлик, чидамлилик, аниқ ошириш малакаларини такомиллаштиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат –тўпни бир-бирига узатиш.
ҒИЛДИРАКНИ КИМ ТЕЗ АЙЛАНТИРАДИ (ЭСТАФЕТА ЎЙИНИ)
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинади. Командалар алоҳида-алоҳида сафда турадилар, (команда орасидаги масофа – 1 м). Ҳар бир командага биттадан автомобил покришкаси берилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғидан кейин биринчи турган ўйинчилар покришкани саф атрофида (неча марталиги олдиндан келишилади) юмалатадилар. Покришкани юмалатиб борган ўйинчи орқага бурилиб, бошқа томондан думалаб келаётган покришканинг етиб келишини кутади, ўйин давом этади. Вазифани ҳаммадан олдин бажарган команда ўйинда ғолиб чиқади.
Ўйининг педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчилардан диққат ва тезлик реакциясини талаб қилади. Ўйиндаги асосий ҳаракат – ғилдиракни тез юмалатиш.
ШАШКА ЎЙИНИ
Пол шахмат тахтасига ўхшатиб бўялади (тўрт бурчак ўлчами – енгил автомашина покришкасидан 5-10 см катта бўлади).
Ўйинни бирга-бир ёки командага команда бўлиб ўйнаш мумкин. Ўйин стол шашкаси қоидаси асосида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |