Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

мицдор, меъёр, макон, замон, чегара, мацсад, сабаб 
кабилардир. «Тилда ушбу тушунчалар ва уларнинг доимий 
ўзгаришларини доимий ифодалаш учун мўлжалланган 
сўзларнинг ёпиқ тизими мавжуд: олмошлар гуруҳи айнан 
шу синфга оид» (Шведова, Белоусова 1995: 6). Айниқса, 
муаллифнинг кейинги ишида олмошлар гуруҳидаги сўзлар 
тизимининг «ёпиқлиги» ва барча турдаги умумий
175
www.ziyouz.com kutubxonasi


тушунчаларни ифодалашнинг бошлангич нуқтаси эканлиги 
янада таъкидланади. Зеро, «бу тизимнинг мавҳумлик 
даражаси бошқа синфларникидан ўта устун: у (олмошлар 
тизими-Ш.С.) 
бошқа 
сўзлар 
маъноси 
ва 
ўзаро 
муносабатларига мазмун бахш этади. Олмошлар гуруҳи -
маънони мавҳумлаштиришни таъминловчи воситадир» 
(Шведова 1998: 8).
Шу жиҳатдан олганда, Б.Расселнинг барча турдаги 
дейктик ибораларнинг мазмунини рШз «бу» олмоши 
воситасида тавсифлаш борасидаги ҳаракатини ҳам тўгри 
англаб, маъқуллаш мумкин. Инсон борлиқ идрокининг 
асосий (балки ягона) меъёри ва ўлчов нуқтасидир, бундай 
идрок жараёни доимо «антропометрик тамойил» (Телия 
1988) назоратида кечади, у ўзи идрок этаётган воқелик 
парчасига «бу» кўрсаткичи билан ишора қилади. Аммо 
мантиқшуносларнинг дейктик ибораларни ягона бир 
махражга тўплаш ва уларнинг маъносини алоҳида бир 
лисоний 
бирлик 
воситасида 
таърифлаш 
йўлидаги 
ҳаракатлари (Б.Рассел барча дейктик ибораларни «
1
Й
18
»- 
«бу» олмошли ибораларга ўзгартириш мумкинлиги ҳақида 
гапирган бўлса, Ҳ.Райхенбах эса I «мен» олмоши «мен» 
сўзи белгисини талаффуз қилаётган шахс» тузилмаси 
воситасида тавсифлашни таклиф қилган) тилшуносларга 
унчалик маъқул келмаганлиги ҳам маълум (Ьуопз 1977: 
639; Ваг-НШе1 1970: 77-78; Бурлакова 1988: 86).
Лисоний таҳлилни мантиқ билан боглашда лисоний 
белгиларнинг табиати ва уларнинг инсон фаолияти учун 
муҳим бўлган нутқий мулоқот матнида тутган ўрни, 
моҳиятига эътибор бермасликнинг имкони йўқ. Масалан, 
«Мен ҳозир 26 ёшдаман ва ўтган Тшли уйланганман» ва 
«Мен ҳозир 27 ёшдаман» тузилмаларининг заминида бир 
хил пропозиция туриши ёки турмаслигини аниқлаш учун 
ушбу тузилмалар қайси контекстда, мулоқот шароитида 
қўлланилаётганлигини билмоқ керак. Матн (контекст)
176
www.ziyouz.com kutubxonasi


пропозицияни «махсуслаштирувчи», уни воқелантирувчи 
воситадир. 
Прагматиканинг 
мантиқан 
семантикани 
таъминлаши, ундан олдинроқ ҳаракатга келиши ҳам худди 
шунда намоён бўлади.
Дейксис ҳодисасининг прагматик моҳиятини ва унинг 
мазмун ифодалаш имкониятининг бевосита мулоқот матни 
билан 
боглиқ 
эканлигини 
С.Левинсон 
қуйидагича 
таърифлайди:
«Аслини олганда, дейксис тилда нутқий ҳаракат 
контексти ёки нутқий ҳодиса хусусиятларининг акс 
топиши 
ва 
грамматикаллашувига (^гаттайсаНгайоп) 
тааллуқлидир. У (дейксис), худди шунингдек, мулоқот 
матни таҳлили билан богликдир. Шунга нисбатан 1Ь13 
(«бу») олмоши бирор бир реал мавжуд объектни атамайди; 
тўгрироги, у аниқ бир контекстда сўз юритилаётган 
воқелик объектининг ўриндошидир» (Левинсон 1983: 54).
Ушбу таърифда бизнинг эътиборимизни алоҳида 
жалб қилган нарса - грамматикалаштириш ҳодисасидир. 
Дарҳақиқат, онгда юзага келган тушунча ва концептуал 
қолипларнинг лисоний воқеланиши уларга лисоний шакл, 
тус беришни тақозо этади. Нутқий тузилма эса тўлиқ 
мазмунга эга бўлиш учун грамматик шакл олиши керак. 
Шунинг билан биргаликда, нутқий тузилманинг мулоқот 
бирлигига айланиши ва матндан ўз ўрнини топиши учун 
унинг грамматик шаклга эга бўлиши етарли эмас. Ушбу 
тузилма матнга мос келиши, умумий коммуникатив 
мақсадга эришиш эҳтиёжини қондириши лозим бўлади. 
Худди шу талаблар умумлашмаси, грамматикаллаштириш 
ҳодисасидир. Мисол тариқасида «Ҳой, сен ҳозироц ўша 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling