ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ» ФАНИДАН БАКАЛАВРИЯТНИНГ 5111500 “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши учун
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
1-курс (1-2 семестр)
Умумий соат - 84
Амалий - ( 48 / 36 )
Тузувчилар: п.ф.н. Қ.Қ.Жабборов
Ўқитувчи Ш.Тиллаев
Ўқитувчи И.Исломов
Тақризчилар: п.ф.д.профессор Ш.Х.Хонкелдиев
п.ф.н доцент А.А.Абдуллаев
б.ф.н. доцент С.М. Сидиқов
Тасдиқлайман»
Ўқув ишлари бўйича проректор
______________Қ.Ғозиев
2015 йил «___»________
«Маъқулланган» «Тавсия этилган»
Жисмоний маданият факультети Ф.Ж.М ва спорт кафедрасининг 2015 йил
Кенгашининг 2015 йилда _____ойидаги йиғилиши, баённома №__
_______________ойидаги Кафедра мудири _________А.Хасанов
йиғилиши, баённома№____
Кенгаш раиси________ Қ.Жабборов
КИРИШ
1.1.ФАН МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР
Бакалавр «Жисмоний маданият ва спорт» фани бўйича:
Жисмоний тарбиянинг инсон организмини ривожланиши ва кадрлар тайёрлашдаги аҳамияти тўғрисидаги тасаввурга эга бўлиши лозим.
Жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзи асосларини;
-Соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш, руҳий-жисмоний лаёқат ҳамда хусусиятларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича билимларга эга бўлиши зарур.
Ўз ҳаётида ва касбий фаолиятида руҳий жисмоний чиниқиш услубларини қўллаш кўникмасига эга бўлиши лозим.
Бу машғулотларнинг мақсади: талабаларни соғлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний ривожланишини такомиллаштириш; талабаларни жисмоний тарбия назарияси ва услубиётининг негизи билан таништириш, шунингдек ўқув машғулотлар режимида жисмоний тарбия ва спортнинг асосий воситаларини ишлатишда махсус билимлар ва амалий кўникмаларни, мутахассислиги бўйича ишлаб чиқаришдаги дам олишда фойдаланиш ва спорт техникасини асосий ўргатишдан, уларда инсонпарварлик, ватанпарварлик ва байналминалчилик руҳини ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнида мустақил фикрлайдиган, рақибини бехосдан қўллаган услубларига қарши тўғри қарорлар қабул қилишга қодир, ҳар томонлама ривожланган, баркамол шахсни шакллантиришга қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |