Солиқ юкини истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи


Download 112.27 Kb.
bet1/8
Sana10.11.2023
Hajmi112.27 Kb.
#1763514
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4-MAVZU Talab va taklif elstikligi


4-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ЭЛАСТИКЛИГИ
1. Эластиклик ва унинг турлари.
2. Нуқтасимон ва ѐйсимон эластикликлар, уларни ҳисоблаш.
3. Даромадга кўра талаб эластиклиги ва кесишган талаб элстиклиги.
4. Талаб эластиклигига кўра сотувчи даромадини максималлаштириш.
Солиқ юкини истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида тақсимланишини эластиклик назариясига кўра тахлили.
1. Эластиклик ва унинг турлари.
Маълумки, товарга бўлган талаб, унинг нархига, истеъмолчи даромадига ва
бошқа товарлар нархига боғлиқдир.
Худди шундай, таклиф товар нархига ва товарни ишлаб чиқариш харажатига боғлиқ.
Масалан, лимоннинг нархи ошса, унга талаб камаяди.
Лекин, биз шу товарга
талабни ѐки таклифини миқдорий жиҳатдан ўсиши ѐки камайишини билмоқчимиз.
Агар лимон нархи 15% га ошса, унга бўлган талаб қанчага ўзгаради? Ёки даромад 10% га ошгандаги талаб қанчага ўзгаради? Бундай саволга жавоб бериш учун, эластиклик тушунчасидан фойдаланамиз.
Эластиклик - бир ўзгарувчининг бошқа бир ўзгарувчи таъсири остида ўзгаришини ўлчайдиган ўлчов; аниқроқ қилиб айтганда, бирор ўзгарувчининг бир
фоизга ўзгаришини натижасида бошқа бир ўзгарувчининг маълум фоиз миқдорга ўзгаришини кўрсатадиган сондир.
Bunga eng muhim misollardan biri bo‘lib, narxga bog‘liq bo‘lgan talab elastikligidir. Bu elastiklik tovar narxining bir foizga o‘zgarishi, unga bo‘lgan talabninng necha foizga o‘zgarishini ko‘rsatadi.
Bu xodisa talab qonuni bilan izohlanadi.
Talab qonuni – boshqa sharoitlar o‘zgarmaganda, bozordagi talab tovarlarning narxiga nisbatan teskari mutanosiblikda o‘zgarishini bildiradi.
Talab qonuni narx darajasi bilan talab miqdorining teskari mutanosiblikda bog‘liqligini ko‘rsatadi. Uni
Tv = 1/V * Q
Formulasi bilan ifodalash mumkin. Bunda,
Tv – talab,
Q – tovar miqdori,
V – tovar narxi. Talab qonuniga binoan narx oshsa, talab miqdori qisqaradi, narx pasaysa, talab ortadi.Ammo buning uchun boshqa omillar o‘zgarmas deb qaraladi.

Download 112.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling