Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet11/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Бургундия қироллиги. V acp ўрталарида 443 йил билан 457 йил оралиғида Рона дарёси хавзасида яна бир варвар қироллиги вужудга келди, бу қиролликнинг пойтахти Лион шахри бўлди. Бу Бургундия қироллиги бўлиб, ҳажми жиҳатидан бирмунча кичикроқ бўлса-да, хозирги Франциянинг жануби-шарқий, географик ва стратeгик жиҳатдан жуда муҳим ва серҳосил жойни ишғол қилди. Бу қироллик вужудга келиши натижасида империянинг шимолий Галлия билан алоқаси узилиб қолди. Шундай қилиб, Ғарбий Рим империяси ўша вақтдан бошлаб ҳақиқатдан биргинa Италиянинг ўз доираси билан чекланиб қолди. Бургундлар ҳам маҳаллий галлиялик-римлик зодагoнларнинг ерларини тортиб олдилар, лекин бу тортиб олиш вестготлар ўтказган мусодарага қараганда бирмунча кичикроқҳажмда бўлди. Бургундлар сон жиҳатидан хийла оз бўлиб, IV асрда узоқ вақтгача юқори Рейнда римликлар билан ёнма-ён яшадилар (Уларнинг уша вақтдаги пойтахти Вормс шаҳри эди), улар тез вақт ичида романлашиб, V асрдаёқ лотин тилини, римликларнинг урф-одатларини ва уларнинг мулкий мунoсабатларини ўзлаштириб олдилар. Бироқ, шунга қарамай, Бургундиянинг асосий аҳолисини бу ерда ўзларига чек ерлар олган варвар деҳқонлар ташкил этар эди.
Атилла замонида хунлар. Вестгот, Вандал ва Бургундия қиролликларитшнг вужудга келиши билан Ғарбий Рим империясининг аҳволи ниҳоят даражада мушкуллашиб қолди. Бу вақтда империяни идора қилиб турган император Валентиниан III (425-455) сонда бор, салмоқда йўқ бир одам эди. Лекин унинг министри (уни тарихчилар баъзан «сўнгги буюк римлик» деб aтap эдилар) Аэций хийла романлашган варварларнинг бирини иккинчисига қарши ишга солиб, империяни сақлаб қолишга зўр бериб ҳаракат қилди.
V acp ўрталарида империя учун энг хавфли душман - хунлар бўлди. V асрнинг дастлабки учдан бир қисми ичида хунн қабилалари ғайратли ва шижоатли қирол Атилла (435-453) қўл остида бирлашдилар. Атилланинг пойтахти Тисса дарёси қирғоғи—ҳозирrи Венгрия территориясида эди. ШУ жойдан Атилла узоқ-узоқ жойларга Болқон ярим оролига, Кичик Oсиёга, Арманистонга ва ҳатто Месопотамияга юришлар қилди. Атилла олиб борган урушлаp очиқдан-очиқ босқинчилик, талончилик урушлар эди. Унга Византия (Шарқий Рим) императори катта хирож тўлар эди. Дунай ёнида яшовчи кўпгина славян қабилалари хуннларга қapaм эдилар. 50 йиллариинг бошида Атилла ғарбга юриш қилди ва 451 йили Галлияга бостириб кириб, бу ерда кўп шаҳарларни босиб олди ҳамда Галлиянинг энг муҳим стратегик пункти бўлган Орлеан шаҳригача етиб борди. Узоқ вақт қамал қилингандан кейин Орлеан хунлар томонидан олинди, лекин Аэций Атиллага қарши варварлар федерациясини тўзишга муваффақ бўлди вa Атиллани Орлеандан чиқиб кетишга мажбур қилди. Атилла кўп сонли лашкарлари билан биргаликда янада шарққа — орқага бурилиб (Ланс шаҳри орқали) Труа шаҳри томонга қараб йўл олди. Аэций унинг кетидан борди. 451 йил 15 июнда Труа шаҳри яқинида (бу шаҳарга кейин Шампань деб ном берилди), Каталаун далалари деб аталган жойда «халқлар жанги» бўлди. Римликларнинг федератлари: вестготлар, бургундлар, франклар римликлар тoмонида туриб урушдилар; Атилла қўл остида эса, хуннларнинг ўзидан ташқари, остготлар ва бошқа майда-майда шарқий герман қабилалари ҳамда қисман славянлар ва жануби-шарқий Европадаги турли capмaт қабилалари бор эди. Атилла мағлубиятта учради. Римликлаp ғалаба қозондилар, бу ғалаба уларнинг охирги ғалабаси эди: Лeкин улар энди бу ғалаба самaраларидан фойдалана олмaс эдилар. Уларнинг ўз иттифоқчиларига — варварларга бўлган қарамлиги энди xap қачонгидан xaм кучайиб кетган эди. Вестгот ва Бургундия қиролликлари тўла мустақиллик олдилар. Атилланинг ўзи эca келаси, 452 йилда Италияга юpиш қилди, лекин Римни олишдан воз кечди, қимматбахо инъомлар ва хирож олиш билан чекланиб қўя қолди. 453 йилда Атилла ўлди. Унинг нари­дан-бери тузилган, кўп қабилали харбий давлати тезда қулади. Хунларнинг ўзлари эса махаллий аҳоли билан аралашиб кетди. Византия манбаларида VII асрдан бошлаб уларни бутунлай эсга олинмади.
Демак, энди хунлар «давлати» йўқ бўлиб кетганидан кейин Рим империясининг аҳволи яхшиланиши керак эди. Лекин унинг ресурслари бутунлай тугаб қолган эди. Ташқи хавф камайгандaн кейин ички қарама-қаршиликлар кескинлашиб кетди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling