“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


Тормозлар Таянч иборалар


Download 7.03 Mb.
bet28/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

Тормозлар

Таянч иборалар
Дисклар, шкивлар, колодкалар, ленталар, ишкаланиш, нормал очик,нормал епик, автоматик, электромагнитли, электрогидравлик, электромеханик

Тормозларнинг тўхтатгичлардан фарқи шундаки, улар вални икки йўналишда айланишига йўл қўяди ва юкни ушлаб туришдан ташқари, тезликни ўзгартиради ёки юриш механизмларининг тезлигини ростлайди.


Юкни тўхтатиш ёки ҳаракатини камайтириш, шунингдек, буриш ёки юриш механизмларида тормозлаш, қўзьалувчи деталлар (дисклар,шкивлар) билан уларга қисилувчи қўзьалмас деталлар (колодкалар, ленталар, дисклар) орасида ишқаланиш ҳисобига бажарилади.
Ишлаш усулига кўра нормал очиқ (узилган) ва нормал ёпиқ (туташган) тормозлар бўлади. Краннинг нормал очиқ тормози пружина кучи таoсирида ҳар доим уланган холатда бўлади. Тормоз узилганда (ажратилганда) механизм ишлай бошлайди. Нормал ёпиқ тормоз ҳар доим узилган (ажратилган) ъолда бўлади. Тормоз уланганда механизм тўътайди. Нормал очиқ тормозни бошқариш осон ва у тезликларни равон ростлашга имкон беради .
Бошқариш усулига кўра бошқариладиган ва автоматик ишлайдиган хилларга ажратилади. Автоматик тормозларга электомагнитли, электрогидравлик ва электр - механик юритмали ташувчи юк орқали туташтирувчи тормозлар ва х.к. киради.
Тормозлар, тормозланувчи деталлар конструкцияси буйича колодкали, лентали, дискли ва х.к.турларга бўлинади.
Вазифаси буйича стопорловчи (тухтатувчи) ва туширувчи турларга булинади. Юк тезлигини ростлаш учун ишлатиладиган тормозларни туширувчи тормозлар дейилади, юк ёки механизмни кузгалмас холатда ушлаб турувчи тормозлар стопорловчи (тўхтатувчи) тормозлар дейилади.
6.3 Колодкали тормозлар


Таянч иборалар
Бир колодкали, икки колодкали, ричаг, шкив, ишкаланиш кучи, тормозловчи момент

6.3 - расм. Тормозларни хисоблаш схемалари :
а) бир колодкали; б) икки колодкали;

Юк кутарувчи механизмларда колодкали тормозлар куп ишлатилади. Уларнинг асосий кисми чуян ёки пулат шкив тормозловчи колодкалар ва колодкаларга кучни берувчи ричаглардан иборат бўлади. Колодкалар, одатда, чўяндан тайёраланиб фрикцион коплагич билан копланган бўлади. Колодкали тормозлар колодка сонига қараб бир ва икки колодкали турга бўлинади. Бунда туташтирувчи Р куч тормоз ричагига қўйилган бўлиб, колодка шкивга қисилади ва улар орасида ишқаланиш кучи ъосил бўлади Р=fN куч моментидан катта булганда ҳаракат тезлиги камаяди ва ҳаракат тўхтайди.(6.3 - расм)


Колодкали тормозда хосил бўладиган тормозловчи момент қуйидаги формуладан аниқланади :

Мт=N HM (6.3)


бунда: Д-шкив диаметри; f -колодка билан шкив орасидаги ишкаланиш коэффициенти, унинг киймати жадвалдан олинади.





Ишқаланувчи юза материали

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling