“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


- расм. Юк кўтариш механизмининг принципиал схемаси


Download 7.03 Mb.
bet31/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

7.1 - расм. Юк кўтариш механизмининг принципиал схемаси


7.2 Ҳаракатлантириш механизмлари


Таянч иборалар:
Юритма гилдиракли механизм,гилдираклар сони,етакчи юритмали,етакланувчи юритмасиз,марказий юритмали,алохида юритмали,трансмиссион вал.

Ҳаракатлантириш механизмлари юкни горизонтал текисликда силжитиш учун хизмат қилади. Бу механизмлар 2 турга бўлинади:


1) Юритма ьилдиракли ҳаракатлантириш механизмлари (силжитувчи қурилмага, яoни аравачага, кран кўпригига ва х.бевосита ўрнатилади)
2) Эгилувчан тортувчи орган орқали (арқон ёки занжир) ҳаракатлантириш механизмлари (силжитувчи аравача ёки кранга алоҳида жойлашган бўлади, ҳаракатлантириш эгилувчан орган орқали бажарилади).

Юритма ьилдиракли механизмлар




Таянч иборалар :
Юритма гилдиракли механизм,гилдираклар сони,етакчи юритмали,етакланувчи юритмасиз,марказий юритмали,алохида юритмали,трансмиссион вал.
Ьилдирак билан юрадиган ҳаракат механизмлари кранлар ва уларнинг аравачаларини силжитиш учун ишлатилади. Бу механизмларда кран кўприги юрувчи ьилдиракларга таянади.
Уларнинг сони эса кран юк кўтарувчанлигига боьлиқ бўлади (одатда, ьилдираклар сони 4 дан 16 гача бўлиши мумкин). Юк кўтарувчанлиги унча катта бўлмаган кранларда (50.0Тгача) одатда 4 та юрувчи ьилдираклар ишлатилади.
7.2 - расм. Ҳаракатлантириш механизмлари

Юрувчи ьилдираклар механизм юритмаси билан бириккан бўлса етакчи (юритмали), қолганлари - етакланувчи (юритмасиз) дейилади. Айрим кран конструкцияларида (консол-бурилувчи ва х.) барча юрувчи ьилдираклар етакланувчи бўлиши мумкин.


Кўприкли кранларнинг ҳаракатлантириш механизмлари марказий ёки алоҳида юритмали бўлиши мумкин. 7.2 - расмда ҳаракатлантириш механизмларининг схемаси кўрсатилган: а,б,- марказий юритмали секин ва тез айланувчи трансмиссион валли, марказий юритмали 4 та ьилдиракли краннинг ҳаракатлантириш механизмлари, в-худди шундай алоҳида юритмали, г-16 та ьилдиракли краннинг алоҳида юритмали ва ўрта айланувчи очиқ тишли узатмали механизмни е-8 ьилдиракли краннинг алоҳида юритмали ва ўрта айланувчи очиқ узатмали механизми.
Марказий юритмали харакатлантириш механизмларида юритма кўприк ўртасига ўрнатилиб, ҳаракат етакловчи ьилдиракларга узун трансмиссион вал орқали узатилади.
Трансмиссион валнинг айланишига кўра марказий юритмали ҳаракатлантириш механизмлари 3 турга бўлинади:
1) Секин айланувчи трансмиссион валли марказий юритмали ҳаракатлантириш механизмлари (7.2 - расм а). Бу схемада кўприк ўртасига ўрнатилган ҳаракатлантириш механизмидан буровчи момент трансмиссион вал орқали юрувчи ьилдиракларга узатилади. Бу механизмлар электр двигателp 6, тормоз 5, бириктирувчи муфта 4, редуктор 3 ва ьилдираклар 1 дан ташкил топади. Редукторнинг чиқиш вали трансмиссион вал 2 билан бириктирувчи муфталар орқали бириктирилади. Муфталар орқали бириктирилган валлар кран кўпригининг платформасига маъкамланган подшипникларга ўрнатилади. Трансмиссион вал юритма ьилдираклари билан бевосита бириктирувчи муфта орқали бириктирилади. Ушбу схемада трансмиссион вал частотаси худди юриш ьилдираклариникидек бўлади ва юқори буровчи моментни узатади. Бу механизмлар ъозирги вақтда энг кўп тарқалган .Афзаллиги - ишончли ишлайди, тузилиш содда, монтаж килиш оддий,(юқори аниқликда ўрнатишни талаб килмайди). Камчилиги - оьирлиги катта. Бу камчиликни йуқотиш учун трубали трансмиссион валлар ишлатилади.
2.Тез айланувчи трансмиссион валли ҳаракланиш механизмлари (7.2 - расм), бу схемада электр двигателp валлидаги частота худди трансмиссион валлидагидек бўлади, аммо юриш ьилдиракларига узатилаётган буровчи момент камаяди. Натижада муфталар, подшипниклар трансмиссион валлар диаметрлари анча кичраяди.Керакли узатиш сонлари четки балкада жойлашган 2та бир хил редукторлардан олинади. Редукторларнинг чиқиш валлари юриш ьилдираклари билан муфта орқали бириктирилади. У механизмда 2та редуктор бўлишига карамай анча узун бўлган оралиқли кранларнинг огирлиги анча енгил бўлади. Аммо трансмиссион валларнинг юқори частотада айланиши сабабли, улар юқори аниқликда тайёрланади ва монтаж қилинади хамда мувозанатланади. Кўприк конструкцияси бу ъолда юқори каттикликка эга бўлиши керак: трансмиссион валларни ўзаро шундай конструкциялар билан бириктириш керакки, кран юк остида ишлаганда, яoни майдончада ъосил бўладиган деформация компенсацияланган бўлсин. Бу турдан ҳаракатлантириш механизмлари ъозирги вақтда нисбатан кам ишлатилмокда .
Юқорида қўрилган марказий юритмали ҳаракатлантириш механизмлардан ташқари, яна ўртача айланувчи трансмиссион валли ҳаракатлантириш механизмлари хам бор, аммо уларда очиқ секин айланадиган очиқ тишли жуфтлари борлиги сабабли,чидамлиги кам бўлгани учун бундай механизмлар жуда камдан-кам ишлатилади.
Алоҳида юритмали ҳаракатлантириш механизмларидаги етакчи юриш ьилдираклари мустақил юритмали бўлади. Ҳар бир юритма электр двигателp, редуктор ва тормоздан ташкил топади. Агар кўприкнинг битта таянч балкасига (четки) нагрузка иккинчисига қараганда кам тушса, унда бу таянчли балка двигателининг айланиш тезлиги бир мунча ошади ва бу балка кўп нагрузкали иккинчи балкага қараганда “олдига югуради”. Бунда биринчи таянчли балканинг двигатели кўприк металл конструкцияси орқали нагрузкани ўзига қабул қилади ва иккинчи таянч балка двигатели юкдан бўшатилади, бу эса биринчи таянч двигателp тезлигини камайтиради ва иккинчисиникини оширади. Иккала балканинг ҳаракат тезликлари автоматик равишда тенглашади. Шундай қилиб, кўприк металл конструкциясининг бикрлиги ва етакчи ьилдиракларининг релpс билан ишлаш ҳисобига, алоҳида юритмали краннинг ҳаракат процессида двигателлар орасида юкланишлар янгитдан тақсимланади.
Бу механизмда иккита двигателp, иккита редуктор ва иккита тормоз бўлишига қарамай, уни тайёрлаш оддий ва анча енгил бўлади .
Алоҳида юритмали ҳаракатлантириш механизмлари текширишга кўра, бу юритманинг нормал ишлашининг таoминлаш учун оралиьи L нинг базаси В га нисбатан 6дан катта бўлмаслиги керак. Агар L/В>6 бўлса, кран кўпригида юқори эластик деформация пайдо бўлади ва бир таянч балка иккинчисига (юкли аравача иккала балкадан бирида жойлашганда ) нисбатан анча “олдига югуриб кетади”.L/В>6 бўлганада, краннинг нормал ишлаши учун кўприк гроизонтал текислиги бикрлигини ошириш керак, бу эса унинг оьирлигини ортиб кетишига олиб келади.



Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling