Тиббий кимё кафедраси
ТИББИЙ КИМЁ КАФЕДРАСИ
Тошкент-2019
Мавзу: Эритмалар. Ноэлектролитлар эритмаси. Суюлтирилган эритмаларнинг коллигатив хоссалалари. Раул қонунлари. Эритма концентрациясини ифодалаш усуллари.
2 – маъруза
Мавзу: хоссалалари. Раул қонунлари. Эритма коЭритмалар. Ноэлектролитлар эритмаси. Суюлтирилган эритмаларнинг коллигатив нцентрациясини ифодалаш усуллари.
Режа:
Ноэлектролитлар эритмаси.
Эритма концентрациясини ифодалаш усуллари.
Эритмалар табиати ва эриш механизмининг замонавий тушунчаси.
Маърузанинг мақсади - эритма ва унинг
компонентлари; концентрация ва уларни ифодалаш; эритмаларнинг синфланиши; модданинг эриш жараёни; эриш жараёнининг термодинамикаси; эрувчанлик; суюқликларда газларнинг эриши; суюлтирилган эритмаларнинг коллигатив хоссалари; Раулнинг I ва II қонунлари; эритмалардаги диффузия; осмос xақида тушунчалар бериш.
Эритмалар турмушда, саноатда, тиббиётда ва айниқса фармацияда катта аҳамият касб этади. Қон плазмаси, лимфа, орқа мия суюқлиги ва организмдаги бошқа суюқликлар эритмадир. Дори моддалар ҳам эриган ҳолатда ёки организмда эриган ҳолдагина самаралироқ таъсир этади. Эритмалар хоссаларини ўрганиш, улар бўйсунадиган қонуниятларни билиш фармация амалиётида эритмаларга дуч келганда албатта уларга амал қилишни тақозо этади. Ушбу маърузада биз эритмалар хоссалари ва уларга боғлиқ бўлган қонуниятлар ҳақида фикр юритамиз.
Организм ҳаёт фаолиятида ҳам эритмалар муҳимдир. Кўпгина кимёвий жараёнлар фақат эритма ҳолдагина содир бўлади. Дориларнинг сўрилишида, организмдаги моддалар алмашинувида ҳам биокимёвий реакциялар эритмада кечади. Биологик суюқликлар озуқа моддалар (оқсил, аминокислоталар, кислород)ни, дориларни ташиш (транспорти)да иштирок этиб, керакли органларга, тўқималарга етказиб беради. Метаболитларни (мочевина, билирубин, карбонат ангидрид ва бошқалар) организмдан чиқариш ҳам эритма ҳолатида амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |