1 – тоза эритувчи учун
2 – пастроқ концентрацияли эритма учун
3 – юқори концентрацияли эритма учун
4 – муз ҳолатдаги эритувчининг буғ босимини ҳароратга боғлиқлиги
Бунда
Суюқлик устидаги буғ босими ташқи атмосфера босимига тенглашганда у қайнайди. Бу Т0қ, Т/қ, ва Т//қ нуқталарга тўғри келади. Кўриниб турибдики эритма эритувчига нисбатан юқори ҳароратда қайнайди.
Т//қ> Т/қ,> Т0қ
эритма қайнаш ҳароратининг ортиши дейилади. Эритма концентрацияси қанча юқори бўлса, ΔТқ шунча катта бўлади.
NB – 1000г эритувчида эриган модда миқдори.
Раулнинг II қонуни формуласи.
бундан
Агар NВ=1 бўлса, ΔTқ =E бўлади.
Эбулиоскопик константа 1000г эритувчида 1 моль модда эриганда эритманинг қайнаш ҳарорати қанчага ортишини кўрсатади. Бунда эриган модда диссоцияланмайдиган бўлиб, эритма идеал эритма хоссаларига бўйсуниши керак.
- 1г тоза эритувчининг қайнаш ҳароратидаги буғланиш иссиқлиги.
Е – эбулиоскопик константа
Суюқлик устидаги буғ босими муз устидаги буғ босимига тенглашганда суюқлик музлайди.
Эритма тоза эритувчидан фарқли ўларок, тўлалигича битта доимий ҳароратда қотмайди. Маълум бир ҳароратда кристаллар пайдо бўлиб, ҳарорат пасайиши билан кристаллар сони ортади ва пировардида бутунлай қотади. Суюлтирилган эритмалар тоза эритувчига нисбатан паст ҳароратда музлайди. Ломоносов ўз даврида денгиз суви 273К эмас, балки пастроқ ҳароратда музлашини исботлаган. Кейинчалик бу Раулнинг иккинчи қонунига асос бўлди.
Эритмаларнинг музлаш ҳарорати ТМ - музлаш ҳароратининг пасайиш қиймати билан характерланади.
Юқоридаги диаграммадаги 4-эгри чизиқ муз фазаси ва суюқлик фазалари устидаги эритувчи буғ босими билан ҳарорат орасидаги боғланишни кўрсатади.
Эритувчи ва эритма музлаш ҳароратларини топиш учун 1, 2, 3 эгри чизиқларни 4 эгри чизиқ билан кесишгунча давом эттирамиз ва у нуқталардан абсцисса ўқига перпендикуляр туширамиз.
концентрация қанча юқори бўлса, музлаш ҳарорати шунча паст, ΔTМ шунча катта бўлади.
- эритма музлаш ҳароратининг пасайиши дейилади.
Эритма музлаш ҳароратининг пасайиши эриган модданинг моляллигига тўғри пропорционал.
Do'stlaringiz bilan baham: |