Тиббий кимё кафедраси


Эриган модданинг масса улуши (ω)


Download 43.15 Kb.
bet5/10
Sana09.02.2023
Hajmi43.15 Kb.
#1179820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тиббий кимё кафедраси-fayllar.org

Эриган модданинг масса улуши (ω) – эриган модда массасини эритманинг умумий массасига нисбати билан топиладиган қиймат. 100г эритмадаги эриган модданинг массасига тенг сон фоиз концентрация дейилади. Қуйидаги формула билан топилади:
Агар массани ҳажм орқали ифодаласак, формула қуйидаги кўринишни олади:
Моляр (См – моль/л) концентрация – 1литр эритмада эриган модда миқдори моляр концентрация дейилади. Қуйидаги формула билан топилади:
Нормал (Сн – г·экв/л) концентрация – . 1литр эритмада эриган модда эквивалент сони нормал концентрация дейилади. Қуйидаги формула билан топилади:

Титр (Т) – эритманинг 1 мл (см3) ҳажмида эриган модда массаси (г).
г/см3; кг/см3; г/мл.
моль/м3; моль/дм3; моль/л.,М.
Н, г·экв/л.
Моляль (Сm – моль/1000г) концентрация – эритувчининг маълум массасидаги эриган модда миқдори. 1кг ёки 1000г эритувчида эриган модда моллар сони моляль концентрация дейилади.
Моляр ҳисса (N ёки CN, %) – эриган модда миқдори(мол сони)ни эритманинг умумий миқдори(мол сони)га нисбати билан ифодаланувчи сон. Қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Моляр ҳисса ва моляль концентрациялар билан ифодаланган эритма таркиби системанинг ҳароратига боғлиқ эмас. Бинобарин, бу ифодалар одатда ноизотермик (ҳарорат ўзгарадиган) тажрибаларда қўлланилади.
Эритмалар табиати ва эриш механизми.
Эриш жараёнининг табиати мураккабдир. Эришнинг муҳим омили -эриган модда ва эритувчининг диффузиясидир. Диффузия туфайли молекулалар, ионлар каби заррачалар эрийдиган модда сатҳидан чиқади ва эритувчи ҳажмида бир текис тарқалади. Шу сабабли, агар аралаштирилмаса, эриш тезлиги диффузия тезлигига боғлиқ бўлади.
Бироқ эриш жараёни бир модда молекула ва ионларини бошқа модда молекула ва ионлари билан оддийгина аралашуви бўлмай, унда ўзаро турли хил кимёвий ва физикавий характердаги таъсирлашувлар рўй беради. Эриш жараёни, эритма хоссаси - компонентларнинг таъсир кучи, xатто заррачаларнинг шакли ва ўлчамига ҳам боғлиқ.
Эритмаларда бўладиган эриш, диффузия ва кристалланиш жараёнлари физикавий ҳодисалар бўлиб, эриган модда молекулаларининг гидратланиши, гидролиз ва нейтралланиш жараёнлари кимёвий ҳодисалар.
Фан тараққиёти давомида эритмалар табиати икки хил – физикавий ва кимёвий нуқтаи назардан тушунтирилади.
Физик назария ( С.Аррениус, В.Освальд, Я.Вант-Гофф ) бўйича эриш эриган модданинг эритувчи ичида бир текис тарқалиш жараёнидир. Эритувчи – индеферент муҳит.
Кимёвий назария асосчилари (Д.И.Менделеев (1834-1907), И.А.Каблуков, Н.С.Курнаков; 1887й. «Гидратлар назарияси») эриш жараёнида кимёвий таъсирлашувлар муҳимлигини исботлаб беришди.
Бунда эритувчи ва эрувчи модда молекулалари орасида
1.ион-диполь таъсирлашиш (NaCl кабиларни эриши)
2.диполь-диполь таъсирлашиш (молекуляр структурага эга бўлган органик моддаларни эриши);
3.донор-акцептор таъсирлашиш (аквакомплекслар ҳосил бўлиши) рўй бeриши мумкин.
Ҳозирги замон назарияси бу иккала қарашларни бирлаштиради. Эриш жараёни ҳар хил қутбланган молекулаларнинг бир-бири билан таъсирлашиши деб тушунтирилади.
Эриган модда ҳам эритувчи ҳам поляр ва полярмас бўлиши мумкин. Поляр эритувчи – кислоталар, спиртлар, эфирлар, кетон. Энг поляри – сув. Шунинг учун энг яхши эритувчи ҳисобланади.
Полярмас моддалар поляр эритувчиларда ёмон, полярмас эритувчиларда яхши эрийди, ионлардан тузилган моддалар эса полярмас эритувчиларда бутунлай эримайди.

Download 43.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling