Тиббий кимё кафедраси


-тўйинган буғ босимининг пасайиши


Download 43.15 Kb.
bet7/10
Sana09.02.2023
Hajmi43.15 Kb.
#1179820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тиббий кимё кафедраси-fayllar.org

-тўйинган буғ босимининг пасайиши,
-қайнаш ҳароратининг ортиши,
-музлаш ҳароратининг пасайиши ва
-осмотик босим.
Эритмаларнинг уларда эриган модданинг табиатига эмас, унинг концентрациясига боғлиқ бўлган хоссалари коллегатив хоссалар, яъни бир-бирига боғлиқ хоссалар дейилади. Улар умумий битта сабаб - эриган модда заррачаларининг сони билан ифодаланади.


Рауль қонуни (1830-1901) эриган модданинг эритувчи-
нинг физик хоссаларига таъсирига оид. Бу қонун термодинамикканинг иккинчи қонунидан келиб чиқади. Яъни, G=0 термодинамик мувозанатдаги физикавий жараёнлар учун тааълуқлидир.
Агар ёпиқ идишга тоза эритувчи солинса, буғланиш ва конденсация содир бўлади. Маълум вақтдан сўнг системада динамик мувозанат (G=0) ҳосил бўлади. Яъни суюқлик сатҳидан буғланаётган заррачалар (вақт бирлигида) газ муҳитидан суюқликка ўтаётган заррачалар сонига тенг бўлади.
Суюқлик билан мувозанатда турган буғ - тўйинган буғ дейилади.
Н 2 О
Эфир
>
Тўйинган буғ босими – суюқликнинг буғ ҳолатга ўтишга интилишидир. Бундай тоза эритувчининг буғ босими ёки тўйинган буғ босими Р0 билан белгиланади. Тоза суюқликнинг тўйинган буғ босими фақат унинг табиатига боғлиқ. Суюқлик молекулалари орасидаги тортишиш, таъсирлашиш кучлари қанча кучли бўлса, унинг устидаги буғ босими шунча паст бўлади, ва аксинча суст бўлса, унинг тўйинган буғ босими шунча юқори бўлади.
Берилган ҳароратда тоза эритувчининг тўйинган буғ босими(Р0) доимий қийматга эга. Ҳароратнинг ортиши Ле-Шателье принципига мувофиқ эритувчи устидаги буғ босимини оширади, чунки буғланиш эндотермик жараён Hбуғл>0.
Бизга 2та суюқлик аралашмаси берилган бўлса, уни иситилса, А ва В моддалар буғланади. Тўйинган буғ босимини ҳосил қилишда иккала компонент қатнашади.
РА, РВ – А ва В суюқликларнинг парциал буғ босимлари

Download 43.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling