Тиббий кимё кафедраси


Download 43.15 Kb.
bet2/10
Sana09.02.2023
Hajmi43.15 Kb.
#1179820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тиббий кимё кафедраси-fayllar.org

Биологик суюқликлар


Na


K


Ca


Cl


HCO


Оқсилнинг масса улуши, %


Қон плазмаси


140


5


2,5


105


27


6-8


Тер


75


5


2,5


75


-


-


Кўз ёши


140


5


-


115


20


0,8


Сўлак


60-100


7-20


1,54


60-80


10-30


0,5


Меъда шираси


20-60


6-7


-


145


-


0,5


Сийдик


150


36


5


160


-


-

Айрим биологик суюқликларнинг ионли таркиби; ммоль/л


Ўзгарувчан таркибли – икки ва ундан ортиқ моддалардан ва уларнинг ўзаро таъсир маҳсулотларидан ташкил топган мувозанат ҳолатидаги бир жинсли (гомоген) система эритма дейилади. ЁКИ: Эритувчи молекулалари билан эриган модда молекулалари орасида доимий физик – кимёвий ўзгаришлар бўлиб турадиган гомоген система эритма дейилади.
Эритмани ташкил этувчи моддалар компонентлар дейилади. Ҳар қандай эритма эритувчи ва эриган моддадан ташкил топади. Бунда эриган модда эритувчи ичида майда заррачалар, молекулалар ва ионлар ҳолида тарқалган бўлади.
1) Эритувчи (m1) – эритма тайёрланганда ўз агрегат ҳолатини сақлаб қолган компонент; агар аралашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатлари бир хил бўлса, масса ёки ҳажм жиҳатдан кўпроқ олинган модда.
2) Эриган модда (m2) – эритма тайёрланганда ўз агрегат ҳолатини сақламаган компонент; агар аралашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатлари бир хил бўлса, масса ёки ҳажм жиҳатдан камроқ олинган модда.
Лекин бу тушунча қандайдир миқдорда шартлидир, аслида термодинамик жиҳатдан эритманинг барча компонентлари тенг бўлади. Сув ва спиртнинг нисбатига қараб, спирт ҳам, сув ҳам эритувчи бўлиши мумкин.
Эритувчи сифатида энг кўп ишлатиладиган суюқлик – сув. Буни алоҳида ажратиб айтилишига сабаб, планетада энг кўп тарқалган эритувчи сувдир. Ўртача вазни 70кг бўлган инсон танасининг 40кг сувдан иборат. Бу сувнинг 25кг ҳужайралар ичида (боғланган сув), қолган 15кг ҳужайрадан ташқари суюқликларда (қон плазмаси, ошқозон шираси, сўлак, орқа мия суюқлиги, тер, кўз ёши) бўлади (эркин сув). Ўсимлик ва ҳайвон организмининг 50%, баъзи ҳолларда эса 90-95% сувдан иборат бўлади. Янги туғилган чақалоқда эркин сув – 80% га яқин бўлар экан.
Сув ўзининг аномал хоссалари,тузилиши, эритиш хусусияти бўйича ноёб эритувчи ҳисобланади. У ионли ва қутбли бирикмаларни эритади. Чунки, унинг диэлектрик доимийлиги юқори, (ε=78,5). Сувда яхши эрийдиган моддаларга – сахаридлар, альдегидлар, кетонлар, спиртлар каби поляр органик бирикмалар ҳам киради. Уларнинг сувда эрувчанлиги сув молекулаларининг функционал группалар билан водород боғлар ҳосил қилиши (-ОН, › С=0, -СНО) билан тушунтирилади.

Download 43.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling