Тиббий кимё кафедраси


К – криоскопик константа бўлиб


Download 43.15 Kb.
bet10/10
Sana09.02.2023
Hajmi43.15 Kb.
#1179820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тиббий кимё кафедраси-fayllar.org

К – криоскопик константа бўлиб,
Криоскопик константа 1000г эритувчида 1моль модда эриганда унинг музлаш ҳарорати қанчага пасайишини билдиради.
бундан
Эбулиоскопик ва криоскопик константаларнинг қиймати эритувчининг табиатига боғлиқ бўлиб, эриган модда табиатига ва миқдорига боғлиқ эмас.
Эритмаларнинг осмотик босими
Агар идишни ярим ўтказгич мембрана билан икки бўлимга бўлсак биринчисига эритма, иккинчисига тоза эритувчи қуйсак, эритувчи эритма томонга ўта бошлайди.
Эритувчининг ярим ўтказгич мембрана орқали паст концентрацияли эритма томонга бир ёқлама диффузияси – осмос дейилади.
h баландликда ўтиш тезликлари тенглашади, мувозанат қарор топади. Шу мувозанат ҳолатига тўғри келган гидростатик босим - осмотик босим дейилади. Бошқача айтганда осмос ходисасини тўхтатиш учун эритмага берилиши керак бўлган босим осмотик босим ҳисобланади.

Де – фриз:
Осмотик босимлари тенг 2та эритма ўзаро изотоник бўладилар.
Бир хил ҳароратда турли моддаларнинг бир хил моляр концентрацияли эритмалари изотоник бўлади, яъни осмотик босимлари тенг бўлади.
1887 йилда Вант-Гофф ҳар хил эритмаларнинг осмотик босимларини текшириш натижаларига асосланиб шундай ҳулосага келди:
суюлтирилган эритмаларда эриган модда ўзини худди шу шароитдаги газга ўхшаб тутади. Эриган модда газ ҳолатида бўлиб, эритма ҳажмига тенг ҳажмни эгаллаганда ҳосил қиладиган босими шу эритманинг осмотик босимига тенг бўлади:
πV=nRT
n/V=C бўлгани учун π=CRT
π – осмотик босим
V – эритма ҳажми
n – моллар сони
С – моляр концентрация
Осмотик босим эриган модда моляр концентрациясига тўғри пропорционал. Формуладаги π концентрация ва ҳароратга боғлиқ бўлиб, эриган модда табиатига боғлиқ эмаслиги кўриниб турибди.
Номаълум модда эритмасининг осмотик босимини ўлчаб, унинг моляр массасини аниқлаш мумкин:
http://fayllar.org
Download 43.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling