Тиббий кимё кафедраси


Демак, эриш жараёнида сольватлар ҳосил бўлиши, рангни ўзгариши ва бошқалар эритма компонентлари орасида кимёвий ўзгаришлар содир бўлишини кўрсатади


Download 43.15 Kb.
bet6/10
Sana09.02.2023
Hajmi43.15 Kb.
#1179820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тиббий кимё кафедраси-fayllar.org

Демак, эриш жараёнида сольватлар ҳосил бўлиши, рангни ўзгариши ва бошқалар эритма компонентлари орасида кимёвий ўзгаришлар содир бўлишини кўрсатади. Шундай қилиб, замонавий тушунча бўйича эриш-физик-кимёвий жараёндир.
Эритма ҳосил бўлишининг термодинамик ва молекуляр-кинетик шартлари
Термодинамиканинг II қонунига биноан Р=const, T=const бўлганда модда бирор-бир эритувчида ўз-ўзидан эрийди. Бу жараён Гиббс (G)энергиясининг камайиши билан боради: G=(S)<0;
бу ерда  - эришнинг энтальпия омили;
S - эса, энтропия омилидир.
Суюқ ва қаттиқ моддалар эриганда одатда системанинг энтропияси ортади (S>0). Чунки эрийдиган моддалар тартибли ҳолатдан, тартибсизроқ ҳолатга ўтадилар.


Эрийдиган
моддалар

0эр, кЖ/моль


S0эр,


кЖ/моль.К

G0эр, кЖ/моль




1


NH4NO3


+27,1


+110,2


-6,3


2


NaCl


+3,77


+43,5


-9,2


3


KCl


+17,2


+74,9


-5,0


4


KNO3


+34,9


+115,2


+0,5


5


KOH


-55,6


+31,5


-65,0


6


CO2


-19,4


-98,2


+8,4


Сувда моддаларнинг эришининг стандарт термодинамик характеристикаси (Т=298К, р=101,3кПа)
Буни ушбу жадвалдан кўриш мумкин:
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳарорат ортса, энтропия омилининг ҳиссаси ортиб, эриш яхшиланади.
Газлар суюқликларда эриганда системанинг энтропияси пасаяди S<0. Чунки эрийдиган модда тартибсиз ҳолатдан (xажм катта) тартибли ҳолатга ўтади. Буни юқоридаги жадвалдаги СО2 нинг S0эр мисолида кўриш мумкин. Шу сабабли ҳароратнинг пасайиши газларнинг эришини яхшилайди. Эритмалар ҳосил бўлишининг молекуляр-кинетик шарти диффузия билан белгиланади. Эритмада эриган модда молекулаларининг бир текисда тарқалиши диффузия дейилади. Диффузия эриган модда эритманинг ҳамма қисмларида бир текисда тарқалгунча давом этади.
Шундай қилиб, эритмалар ҳосил бўлиши ўз-ўзидан содир бўладиган жараён бўлиб, бунда системанинг Гиббс энергияси камаяди ва энтропияси ортади.
Суюлтирилган эритмаларнинг хоссалари.
Иккита суюқлик бир-бирида аралаштирилса учта ҳол рўй беради:

  • чексиз аралашадиган (чексиз эриш) – сув-спирт, сув-ацетон;

  • қисман аралашадиган (чегарали эриш) – сув-фенол, сув-анилин;

  • буткул бир-бирида эримаслик – сув-симоб, сув-бензол, сув-хлороформ ва х.з.
    Бир-бирида чексиз аралашадиган суюқликлар хоссаси бошқалардан кескин фарқ қилади.
    Бу мавзуда эритувчига нисбатан эритманинг термодинамик хоссаларини ўзгариши кўриб чиқилади:

    Download 43.15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling