Тиббий кимё кафедраси


Эриш натижасида электролитик диссоциация кетиш - кетмаслигига қараб, эритмалар 3 гуруҳга бўлинади


Download 43.15 Kb.
bet4/10
Sana09.02.2023
Hajmi43.15 Kb.
#1179820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тиббий кимё кафедраси-fayllar.org

Эриш натижасида электролитик диссоциация кетиш - кетмаслигига қараб, эритмалар 3 гуруҳга бўлинади:

  • электролитлар эритмаси – ионларга диссоциаланадиган кислота, асос ва тузлар мисол бўлади. Уларнинг электр ўтказувчанлиги эритувчиникидан юқори бўлади.

  • ноэлектролитлар эритмалари – сахароза, глюкоза ва мочевина мисол бўлади. уларнинг электр ўтказувчанлиги эритувчиникидан қарийиб фарқ қилмайди.

  • амфолитлар эритмаси - ҳам кислотали, ҳам асосли бирикмалар каби диссоциаланадиган моддалар эритмасидир. Масалан, Аl(OH)3 , Zn(OH)2


Агрегат ҳолатига қараб эритмалар:

  • газсимон (ҳаво) эритмалар

  • суюқ эритмалар (тузларнинг сувдаги эритмаси)

  • қаттиқ эритмалар (олтин-мис, никель-мис)бўлиши мумкин.
    Фармацевтлар учун суюқ эритмалар кўпроқ аҳамиятлидир; шу сабабли биз асосий эътиборни суюқ эритмаларга қаратамиз. Улар 3га бўлинади:

  • қаттиқ моддаларнинг сувдаги эритмаси (Қ-С)

  • суюқликларнинг суюқликлардаги эритмаси (С-С)

  • газларнинг суюқликлардаги эритмаси (Г-С)


Эритма концентрацияси ва уни ифодалаш усуллари
Эритманинг энг муҳим характеристикаси унинг таркиби ва компонентлар концентрациясидир.
Концентрация (Consentration) – лотин тилидан олинган бўлиб, миқдор маъносини беради. Эритмалар тайёрлашда турли хил концентрациялардан фойдаланилади. Ҳар қандай усул ўз жойида аҳамиятга эга.
1.) Эриган модданинг масса улуши (ω) ёки фоиз (процент, С%) концентрация
2.) Моляр (См – моль/л) концентрация
3.) Нормал ёки эквивалент (Сн – экв/л) концентрация
4.) Титр (Т ёки Ст – г/мл) концентрация
5.) Моляль (Сm – моль/1000г) концентрация
6.) Моляр улуш ёки моляр ҳисса (N ёки CN, %)
7.) Ҳажмий ҳисса (φ%)

Download 43.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling