Тошкент ахборот технологиялари университети мобил алоқ тармоқларини


Транкинг радиоалоқа тизимларидаги стандартлар


Download 1.82 Mb.
bet4/11
Sana24.09.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1687197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Транкинг радиоалоқа тизимларидаги стандартлар

  • Овозли маълумотларни узатиш услубига кўра:
  • аналогли (SmarTrunk II, Smartlink, EDACS, LTR, MPT 1327)
  • рақамли (EDACS, APCO-25, TETRA, TETRAPOL)
  • Радио тармок конфигурациясига кўра :
  • бир зонали тизимлар (SmarTrunk II)
  • куп зонали тизимлар (MPT 1327, LTR, Smartlink, TETRA, APCO-25, EDACS, TETRAPOL)
  • Радиоканални ташкил этиш услубига кўра:
  • яримдуплексли (SmarTrunk II, MPT 1327, LTR, Smartlink, TETRA, APCO-25, TETRAPOL)
  • дуплексли (TETRA, APCO-25, TETRAPOL)

Сотали алоқа тизимлар

  • Частоталарни сотали тақсимлаш асосида қурилган, қисқартирилганда сотали алоқа тизимлари деб номланган умумий фойдаланишга мўлжалланган радиоалоқа тизимларини, сўзсиз, МРТ таркибида энг муваффақиятлиси деб ҳисоблаш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, бор-йўғи қарийб 30 йил аввал пайдо бўлган, ҳозирда жаҳондаги энг оммавий мулоқот воситаси бўлиб қолди. 2010 йилнинг июлига келиб жаҳондаги сотали алоқа абонентларининг сони тахминан 7,4 миллиард кишига етди, бу Ер юзи аҳолисининг салкам 99 фоизини ташкил этди.
  • Мобил радиоалоқа тизимларини ташкил этишнинг сотали принципи телефон ихтирочиси - Александр Грэхем Белл (Alexander Graham Bell) ташкил этган Bell Laboratories (АКШ) лабораторияси ходимлари Дуглас Ринг ва Рей Янг томонларидан 1947 йилда илгари сурилган.

Сотали алоқа тизимлар

  • Бу каби алоқа тармоғи алоҳида базавий станциялар (БС) – соталарни, хизмат кўрсатиш зоналаридан иборат бўлиб, бу зоналарнинг кенглиги эса тармоқ абонентларининг ҳудудий зичлигига боғлиқ бўлар эди. Бир БС фойдаланадиган частота каналлари маълум бир ҳудудий интервал орасида шу тармоққа кирадиган бошқа БСлар томонидан ҳам такрорий фойдаланилиши мумкин бўлиши керак эди. Бунда турли ҳудудчаларда (соталарда) ўша бир частотани ўзаро халақитларсиз такрорий ишлатиш имкони пайдо булар эди. Афсуски, бу ғоя фақат 20 йилдан кейин тан олинди ва умумий фойдаланишдаги сотали алоқа тармоқларини жорий этиш фақатгина ўтган асрнинг 70-йиллари охиридагина бошланди.
  • NMT-450 стандарти асосидаги биринчи тижорат тармоқлари эса Саудия Арабистонида 1981 йилнинг 1 сентябрида ва роппа-роса 1 ойдан кейин Стокгольмда (Швеция) фаолият кўрсата бошлади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling