- 1989 йилда ETSI институти доирасида ташкил этилган махсус мобил алоқа гуруҳи GSM ташаббуси билан сотали алоқанинг GSМ номли рақамли стандарти ишлаб чиқилди ва у дастлаб 900 МГц диапазонида ишлаш учун мўлжалланди. GSM стандартида ишлайдиган биринчи тижорат тармоғи 1992 йилда Германияда ишга туширилди.
- Ҳозирги кунда GSM стандарти Европада 1800МГц (GSM-1800) ва 450МГц (GSM-450), АҚШда эса 1900МГц (PCS) қўшимча частота диапазонларида ишлашга мослашган.
- АҚШда рақамли технологиялар ривожланишининг бошланишига «IS-54» стандарти D-AMPS асос қўйди. У АҚШда ишлаётган аналог AMPS тизимларининг сиғимини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди ва TIA ассоциацияси томонидан 1989 йилда тасдиқланди. D-AMPS стандартида бир частота каналида (каналнинг кенглиги 30кГц) 3та нутқ каналини ишлатиш имкониятини берадиган янги техник ечимлар киритилди. Бу стандарт асосидаги биринчи тармоқлар 1992 йилда ишга туширилди.
- Сотали алоқанинг рақамли технологияларини ривожлантиришда Япония ҳам Европа ва АҚШдан колишмади ва ўзининг PDC рақамли стандартини ишлаб чиқди.
Сотали алоқа тизимлар - Мобил алоқа тизимларининг ривожланишида 1989 йил ўта мазмунли бўлди, чунки бу йили Qualcomm (АКШ) компанияси каналларни кодли ажратиш (CDMA) технологияси асосида янги рақамли тизимни яратди.
- CDMA технологияси асосида биринчи тижорат сотали алоқа тармоғини ишлатиш 1995 йилнинг сентябрида Гонконгда бошланди. cdmaOne тизими Уолш функцияси, яъни 64та кодли псевдо тасодифий кетма-кетликлар ёрдамида спектрни тўғридан-тўғри кенгайтирилиши усули асосида қурилган эди. Бу тизимда 9,6кбит/сек. тезликка эга бўлган, шакллантирилган сигнал бутун полоса бўйлаб кенгайтирилиб, 1,2288Мчип/сек. чип тезлигида узатилади. Чипли деб кенгайтирилган спектрли сигналнинг символларини узатилиш тезлиги айтилади.
- cdmaOne тизими асосан нутқни узатиш сифати ошириш ва катта сиғимли тармоқларни қуриш талаб этилган ҳолларда қўлланилди.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |