Тошкент ахборот технологиялари университети мобил алоқ тармоқларини


Download 1.82 Mb.
bet11/11
Sana24.09.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1687197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

CDMA усули

  • CDMA технологияси иккинчи авлодга мансуб CDMAone (IS-95) стандартида ва деярли барча учинчи авлод стандартларида ишлатилади. Эфирни бундай ажратиш усулида трафик каналлари уларга рақамли код бериш асосида яратилади ва улар бутун полоса кенглигида ёйилади.
  • CDMA усулининг асосий принципи физик каналларни кодли ажратиш билан биргаликда псевдо-тасодифий кетма-кетликларни (ПТК) модуляциялаш ҳисобига спектрни кенгайтириш ҳисобланади. Усулнинг афзалликларига юқори ҳалақитбардошликни, сигналнинг кўп нурли тарқалиш шароитларига яхши мослашувчанлигини, тизимнинг юқори сиғимлилигини ва ахборотларнинг яхши ҳимояланганлигини киритиш мумкин.
  • Техник нуқтаи назардан CDMA асосидаги тизим бошқа FDMA ва TDMA асосидаги тизимлардан фарқланадиган қатор ўзига хос ҳусусиятлари билан тавсифланади. Аввало, қабул қилинадиган сигналлар сатҳларини юқори аниқликда тенглаштириш (текислаш) зарур, шунингдек, тизимли вақт шкаласининг абсолют қийматигача аниқликда мобил станцияларнинг синхронлигини таъминлаш керак. Тизимнинг сиғими бўйича CDMA усули TDMA усулидан 3 марта самаралироқдир.

OFDMA усули

  • OFDMA усули (ингл. Orthogonal Frequency Division Multiple Access) кўп сонли яқин жойлашган ортогонал қуйи-элтувчи часоталардан фойдаланган ҳолда кўпсонли уланишнинг рақамли схемаси ҳисобланади. Бунда бир мантиқий канал, одатда, бутун рухсат этилган частоталар диапазони бўйлаб тақсимланган қуйи-элтувчиларнинг маълум бир тўплами орқали ташкил этилади.
  • Бир элтувчили схемаларга нисбатан OFDMAнинг асосий афзаллиги унинг каналдаги мураккаб вазиятларга бардош бериш қобилияти ҳисобланади. OFDM-сигнал битта тез модулланадиган кенг полосали сигнал сифатида эмас, балки кўплаб секин модулланадиган тор полосали сигналлар сифатида кўрилиши лозим.

Назорат савол ва топшириқлари:

  • Назорат савол ва топшириқлари:
  • 1. Радиоалоқани ташкил этиш асослари
  • 2. Модуляция деб нимага айтилади.
  • 3. Кўп каналли радиоалоқа деб нимага айтилади
  • 4. Симплекс ва дуплекс алоқа турлари қанақа амлга оширилади
  • Мустақил иш топшириқлари:
  • 1. «Радиоалоқани ташкил этиш асослари» мавзусида реферат
  • 2. «Радио-релей линиялари қуриш» мавзусида реферат
  • 3. «Модуляция турлари» ҳақида реферат
  • Тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар:
  • 1. Громаков Ю.А. Стандарты и системы подвижной радиосвязи. М.:Эко- Трендз Ко, 1997.-238 с.
  • 2. Андрианов В.И., Соколов А.В. Средства мобильной связи. ВНV-Санкт- Петербург, 1998.- 256 с.
  • 3. Невдяев Л. CDMA: IS-95. Сети, 2000, № 3
  • 4. Невдяев Л. Стандарты 3G. Сети, 2000, № 6
  • 5. Ибраимов Р.Р. Мобильные системы связи. Учеб. пос., ТУИТ, 2004.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling