- Йўлдошли алоқа тизимларини (ЙАТ) бошқа ҲРТ тизимларидан ажратиб турадиган қатор ўзига хос характеристикалари бор. Масалан, йўлдошли алоқа аниқ бир жойга деярли боғланмаган ва ер сирти алоқа тизимларига таққосланганида жуда катта хизмат кўрсатиш ҳудудига эга. У олис, бориш қийин жойларда самарадор, баъзан эса, ягона алоқа тури бўлиб қолмоқда.
- ЙАТ турли белгилар бўйича синфларга бўлинади. Вазифаси бўйича улар ҳарбий, фуқаровий, давлат ёки тижорат; ер усти (абонент) станциялари тури бўйича стационар ёки мобил бўлишлари мумкин. Тақдим этиладиган хизматлар бўйича ЙАТ овоз (радиотелефон) алоқаси, маълумотларни пакетли узатиш ёки объектларнинг жойлашишини аниқлаш хизматлари билан ажратилади. Шунингдек, ЙАТ ўзларининг ишчи орбиталари баландлиги бўйича синфларга бўлинади. Ҳозирги вақтда қўлланилаётган ЙАТ тизимлари қуйидагилар: юқори орбитал (ёки геостационар, ингл. GEO) - 40 минг километр баландликдаги доиравий орбитали тизимлар, ўрта орбитал (ингл. MEO) - 5-15 минг километр баландликдаги тизимлар ва паст орбитал (ингл. LEO) - 700-1500 километр баландликдаги тизимлар.
Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари - Ҳаракатдаги ЙАТ соҳасида революцион ўзгаришлар 90-йилларнинг бошларида бўлиб ўтди ва бундай ўзгаришларга қуйидаги учта омил сабаб бўлди:
- коинот дастурларининг тижоратлантирилиши;
- паст ва ўрта орбитал КАлардан фойдаланиш;
- рақамли сигнал процессорларидан фойдаланиб, рақамли алоқага оммавий ўтиш.
- Конверсия жараёни илғор ҳарбий технологияларни тижорат дастурларга киритиш ва жалб қилиш билан боғлиқ бўлди. Натижада паст орбиталардаги (Iridium ва Globalstar) ва ўрта орбиталардаги (ICO) бир неча глобал йўлдошли алоқа тизимлари, шунингдек, иккита регионал (AСeS ва Thuraya) тизимлар ишга туширилди. Iridium шахсий йулдошли алоқа глобал тизими 1998 йилнинг охирида ишга туширилди ва бор-йўғи бир ярим йил атрофидагина ишлади. 2000 йилдан бошлаб учта: Globalstar шахсий йўлдошли алоқа глобал тизими ва нафақат товушли алоқа, балки маълумотларни ҳам узатишга мўлжалланган икки минтақавий - ACeS ва Thuraya, тизимларини ишлатиш бошланди. Бир йилдан сўнг ICO (Inmarsat-P) тизими ишга туширилди.
- Ҳаракатдаги ЙАТ тизимларининг кейинги ривожланиши IMT-2000 ва IMT-Advanced лойиҳалари доирасида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |