Тошкент ахборот технологиялари университети мобил алоқ тармоқларини


Қамров ҳудудини таминлаш ва хизмат кўрсатиш


Download 1.82 Mb.
bet9/11
Sana24.09.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1687197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Қамров ҳудудини таминлаш ва хизмат кўрсатиш

  • Сотали алоқа тармоқлари абонентлар зичлиги квадрат километрга, хатто 10 000 Эрлангача бўлган шароитларда ҳам хизмат кўрсатиши мумкин. Транкинг тармоқлари эса трафик ҳажми 10-20 Эрланг/кв.км дан ошмаган ҳолларда самаралироқ ишлайди. Сотали алоқа тизимларида спектрал самарадорликни ошириш учун TDMA ва CDMA кўп сонли уланиш технологиялари қўлланилади ва кенг полосали каналлардан фойдаланилади. ПМР тармоқларида эса асосан FDMA ёки TDMA технологиялари ва тор полосали каналлар қўлланилади.
  • Алоқани ташкил этиш тартибида ҳам фарқлар мавжуд. Сотали алоқа ва симсиз телефон тизимларида абонентлар орасида асосан индивидуал чақирувлар амалга оширилади. Бунда сўзлашувнинг ўртача давомийлиги бир неча дақиқага етиши мумкин. ПМР тизимларининг одатий иш тартиби эса қисқа (1 дақиқадан кам), лекин тез-тез чақирувларга асосланган. Бунда чақирувлар тўғридан-тўғри, ёки диспетчер орқали амалга оширилиши мумкин. ПМР тизимларида алоқа ўрнатиш вақти, қоидага кўра, 0,3 секунддан ошмаслиги керак.

Радиочастота ресурсларидан фойдаланиш

  • Частота ресурсидан фойдаланиш усули бўйича ҳаракатдаги радиоалоқа тизимлари икки синфга ажратилади:
  • абонентларга каналлар турғун (доимий равишда) бириктирилган алоқа тизимлари;
  • умумий хизмат кўрсатиш зонасида абонентларнинг талабига асосан канал тақдим этувчи тизимлар.
  • Каналлар турғун бириктирилган тизимларда юқори тезкор алоқа таъминланади. Каналларни турғун бириктириш принципи, аввало, ПМР конвенционал тизимларида кенг ишлатилди. Транкинг тизимлари эса каналларга “эркин” уланишли тизимлар қаторига киради. Улар ажратилган частоталар тўплами орасида исталган каналда ишлаш имкониятига эга. Сотали алоқа ва симсиз телефония тизимларида абонент қайси бир хизмат зонасида бўлса, унинг талаби бўйича канал тақдим этилади.
  • ҲРТда янги тизимли ва техник ечимлардан фойдаланиш туфайли сигнал/шовқин нисбатини (ингл. Eb /N0) яхшилашга эришилди. Агар аналог тизимларда Eb/N0 нисбати 17 – 18 дБ бўлган бўлса, рақамли тизимларда эса бу кўрсаткич 7 – 9 дБга тенг бўлди.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling