Мобил радиоалоқа тизимларининг классификацияси - 1. Ҳаракатдаги алоқа тизимларининг вазифаси ва хизмат кўрсатиш зонасининг ўлчамлари бўйича барча ҲРТларни 4 синфга ажратиш мумкин:
- хизмат кўрсатиш зонаси бир нур (сектор) учун 400-800км ва бир сунъий йўлдош учун (орбитанинг баландлигига боғлиқ равишда) умумий диаметри 3000-8000км бўлган йўлдошли алоқа тизимлари;
- таъсир этиш радиуси 0,3дан 35кмгача бўлган сотали ҳаракатдаги радиоалоқа тизимлари;
- хизмат кўрсатиш зонаси антеннанинг кўтарилиш баландлигига қараб 2 дан 50км гача бўлган радиусда ишловчи профессионал мобил радиоалоқа (транкинг) тизимлари;
- таъсир этиш радиуси 0,3кмгача бўлган симсиз телефон тизимлари.
Мобил радиоалоқа тизимларининг классификацияси - 2. Частота ресурсидан фойдаланиш усули бўйича ҳаракатдаги радиоалоқа тизимлари икки синфга ажратилади:
- абонентларга каналлар турғун (доимий равишда) бириктирилган алоқа тизимлари;
- умумий хизмат кўрсатиш зонасида абонентларнинг талабига асосан канал тақдим этувчи тизимлар.
- 3. Ҳаракатдаги радиоалоқа технологияларининг уланиш технологиялари бўйича:
- FDMA усули (ингл. Frequency Division Multiple Access)
- TDMA усули (ингл. Time Division Multiple Access)
- CDMA усули (ингл. Code Division Multiple)
- OFDMA усули (ингл. Orthogonal Frequency Division Multiple Access)
- 4. Ҳаракатдаги радиоалоқа тизимларида каналларни дуплекслаш:
- Частота бўйича ажратилган дуплексда (FDD)
- Вақт бўйича ажратилган дуплексда эса (TDD)
-
Қамров ҳудудини таминлаш ва хизмат кўрсатиш - ҲРТнинг турли синфлари орасидаги фарқ, аввало, улар тақдим этадиган хизматларнинг турлари ва сифатидан иборат. Энг юқори сифатни ҳам мобил, ҳам стационар абонентлар учун икки томонлама радиоалоқа хизматларини тақдим этадиган сотали алоқа тармоқлари ва симсиз телефон тизимларини таъминлайди. Бу каби хизматларни (камроқ имкониятлар билан) ЙАТ тизимлари тақдим эта олади. ПМР тизимлари эса, асосан, ярим дуплексли алоқа ва абонентлар билан гуруҳли алоқа хизматларини кўрсатади.
- Хизмат кўрсатиш зоналарининг ўлчамлари хизмат кўрсатиладиган ҳудуд бўйича абонентларнинг зичлиги ва тақсимланиш характерига боғлиқ. Абонентлар юқори зичликли жойларда 100м гача радиусли фемтосоталар ва пикосоталар яратилади, кўп биноли ва аҳоли зич жойлашган ҳудудларда эса микросоталар (0,1 – 0,5км) ташкил этади. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги зоналарни қамраш учун эса радиоқамров радиуси 30-35км гача бўлган макросоталар ишлатилади. Олис ва бориш қийин туманларда ва қишлоқ жойларида абонентларга хизмат кўрсатиш ҳам сотали, ҳам йўлдошли алоқа тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |