Тошкент ахборот технологиялари университети мобил алоқ тармоқларини


Download 1.82 Mb.
bet6/11
Sana24.09.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1687197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Сотали алоқа тизимлар

  • 1990 йилдан бошлаб ХТИ ҳамда ETSI (Европа), ARIB (Япония), ANSI (АҚШ) минтақавий стандартлаштириш ташкилотлари томонидан бутун дунёда 3G мансуб сотали алоқа стандартини яратиш учун ягона талабларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланди. Бу талаблар 3G тизимларининг минимал мезонлари тўплами сифатида киритилди ва кўп ваъдалар берувчи «IMT-2000 Дастури» номини олди.
  • Параллел равишда бошқа - 3GPP-2 ҳамкорлик дастури томонидан cdmaOne стандартини 3 авлод сари ривожлантириш мақсадида CDMA-2000 стандарти яратилди ва бу стандарт, асосан, Америка бозори учун мўлжалланди. UMTS ва CDMAлардан ташқари 3G технологияларига FOMA (Япония) ва TD-SCDMA (Хитой) тизимлари, шунингдек, UMTS стандартининг вақтли дуплекс (TDD) асосидаги TD- CDMA версияси ҳам киритилди.
  • XXI аср бошларига келиб эса телекоммуникация саноатида янги –тўртинчи авлод технологияларини яратиш зарурати таъкидланди ва яна мобил алоқанинг ягона глобал стандартини яратиш ғояси илгари сурилди. Натижада, мутахассисларнинг фикрича, шу ғояни амалга ошириш учун етарлича салоҳиятга эга бўлган мобил алоқанинг LTE технологияси пайдо бўлди.

Симсиз алоқа тизимлари

  • ХХ асрнинг охирида ҳаракатдаги алоқа ривожланишининг муҳим йўналишларидан бири абонент радио уланиш тизимларининг яратилиши бўлди. 1975 йилда Motorola (АКШ) компанияси биринчи аналог симсиз телефон аппаратини (ингл. Cordless Telephone - CT) яратди. Бу телефон УФТТга симли линия бўйича уланган таянч платформадан 100м радиус узоқликда радиотелефон трубка ёрдамида абонентга эркин ҳаракатланиш имконини берди.
  • Мазкур технология асосида СТ номли аналог стандартлари, кейинроқ унинг такомиллаштирилган СТ-2 версияси ишлаб чиқилди. Кейинчалик, СТ-2 тизими принциплари асосида яратилган TDMA технологиясидан фойдаланган кўп каналли тизимлар: 900МГц диапазондаги DCT-900 стандарти (Швеция) ва 1800 МГц диапазондаги рақамли симсиз телефониянинг Европа стандарти - DECT ишлаб чиқилди.
  • Симсиз телефониянинг кейинги ривожланиши сотали алоқа тармоқлари (пикосоталар ва фемтосоталар) билан бирикиб кетиш йўлидан боради ва мобил алоқа тизимларида ўзаро бир-бирини тўлдириб боради.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling