Тошкент ахборот технологиялари университети мобил алоқ тармоқларини


Ҳаракатдаги радиоалоқа технологияларининг кўп сонли уланиш технологиялари


Download 1.82 Mb.
bet10/11
Sana24.09.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1687197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Ҳаракатдаги радиоалоқа технологияларининг кўп сонли уланиш технологиялари

  • Кўп сонли уланиш – бу базавий станциянинг бир вақтнинг ўзида бир нечта абонент ускуналарининг сигналларини қабул қилиш ва узатиш қобилиятини ифодалайди. Кўп сонли уланиш технологиялари мобил алоқа технологиялари билан бирга чамбарчас ривожланиб келмоқда. ҲРТ тизимлари асосан икки технология, яъни каналларни частота (FDMA) ва вақт асосида (TDMA) ажратиш асосида кўп сонли уланиш усуллари билан қурилган бўлса, 3G авлод тизимлари каналларни кодли ажратиш (CDMA) технологияси асосида қурилган. Тўртинчи авлод янги мобил технологиялари эса каналларни ортогонал частотавий ажратишли кўп сонли уланиш (OFDMA) усули асосида қурилмоқда.

FDMA усули

  • Аналог ҲРТ тизимларида анъанавий равишда, шунингдек, баъзи рақамли тизимларда, одатда, бошқа усуллар билан биргаликда ишлатилади.
  • Персонал алоқа тизимларида частота канали кенглиги, одатда, 25-30кГц ни ташкил этади. Абонентларни ажратиш учун вақт фактори эмас, балки частота фактори ишлатилади. Бундай ёндашув қатор афзалликларга эга бўлиб, барча ахборотлар реал вақтларда узатилади, частоталарни ажратиш алоқани ташкил қилиш жиҳатидан ҳам қулайдир. FDMAнинг асосий камчилиги (кичик фаолликли) кўп сонли абонентларга хизмат кўрсатишда паст ўтказувчанлик қобилияти ҳисобланади.

TDMA усули

  • TDMA усулидан кўплаб рақамли ҲРТ тизимларида фойдаланилади: GSM, D-AMPS, TDMA (IS-136), PDC, DECT, TETRA ва бошқалар. Частота асосида ажратувчи тизимлардан фарқли ўлароқ, бу усулда абонентлар кенг частота полосаларида ишлайдилар ва уларнинг ҳар бирига бу полосалар ичида вақт интерваллари ажратилади.
  • Масалан, GSM стандартида 200кГц кенгликдаги полоса 8та вақт интервалига бўлинади, D-AMPSстандартида эса 30кГц ли полоса 3 мантиқий каналга бўлинади. Абонентга нисбатан трафик пульсацияланувчи характерга эга бўлади, яъни абонентлар сони кўпайган сари, уларнинг ахборот узатиш имкониятлари ҳам камаяверади. Алоқа каналининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш учун TDMA усули кўпинча FDMA усули билан биргаликда ишлатилади. Умуман олганда, TDMA усули FDMA усулига нисбатан тизимнинг канал сиғимини 3 мартагача оширади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling