Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Корхоналарда солиқларни режалаштириш


Download 1.53 Mb.
bet68/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

6.6. Корхоналарда солиқларни режалаштириш
Аввалги бандларда таъкидлаб ўтганимиздек, солиқларни прогноз қилиш жараёни солиқларни режалаштириш жараёнидан фарқли равишда микродаражада амал қилиши ҳудудларда маҳаллий бюджетларга солиқ тушумлари ва уларнинг потециалини аниқлаш жараёнини қамраб олади. Солиқларни режалаштириш эса микродаражада корхоналар, яън солиқ тўловчиларда улар зиммасига юклатилган солиқ мажбуриятларини бажаришнинг молиявий режаси-солиқларни режалаштириш шаклида намоён бўлади. Аксарият иқтисодчи олимлар солиқларни прогноз қилиш ва режалаштириш жараёнларининг моҳиятини изоҳлашдаги ёндошувга эътибор бериладиган бўлса, уларни синоном категориялар бўлиб чиқади.
Айрим иқтисодчилар132 эса солиқларни режалаштириш жараёнини корхоналарда солиқ қонунчилиги доирасида солиқлар бўйича харажатларни минималлаштириш ва корхонанинг моливий натижасини максималлаштиришга қаратилган молиявий режалаштиришнинг таркибий қисми сифатида изоҳлайдилар. Бу ерда солиқларни минималлаштириш деганда мавжуд қонунчиликдаги ўзагришларни чуқур таҳлил қилган ҳолда мавжуд имтиёзлардан тўлақонли фойдаланиш, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида амалга ошириш ҳисобига ортиқча жарималарни тўламаслик ҳисобига харажатларни камайтириш назарда тутилади. Шу боисдан ҳам солиқларни режалаштириш жараёнида харажатларни минималлаштиришни солиқларни тўлашдан қочиш, бўйин товлаш ёки солиқларни реал ҳажмдан кам тўлаш каби тушунча ва жараёнлардан фарқланади. Баъзи адабиётларда133 эса солиқларни режалаштириш жараёнини корхоналарда бюджетлаштириш жараёни сифатида ҳам изоҳлашса баъзи иқтисодчилар134 солиқларни бюджетлаштириш жараёнини эса солиқларни тўғри режалаштириш оқибатида иқтисод қилиб қолинган даромадлар ва солиқларни режалаштириш жараёни билан боғлиқ харажатлар(иш ҳақи, қўшимча тўловлар, солиқлар бўйича тўланган жарималар ва ш.к.)нинг солиштирма таҳлили сифатида қарайдилар.
Шунингдек, ушбу қайд этиб ўтилган адабиётларда корхона доирасида амалга оширишнинг методлари сифатида корхонанинг солиқ сиёсатини шакллантириш, корхонанинг иқтисодий-ҳуқуқий фаолиятини таҳлил қилиш, хўжалик муносбатларини алмаштириш, муносабатларни тақсимлаш, солиқ тўловларини кечиктириш, солиқ объектларини тўғри-тўғри қисқартириш ва шу каби методларни келтириб ўтади. Солиққа тортиш муаммолари билан шуғулланувчи россиялик иқтисодчи олим И. М. Александров ўзининг "Солиқлар ва солиққа тортиш" дарслигида эса корхоналарда солиқларни режалаштиришнинг тўрт босқичини кўрсатиб ўтади. Яъни, биринчи босқичда корхонанинг иқтисодий-ҳуқуқий шаклини ва фаолият турини танлаш, иккинчи босқичда корхонанинг солиқ тўлаш нуқтаи назардан қайси ҳудудда(масалан, оффшор ҳудуд, солиқ имтиёзлари камроқ берилган ҳудуд) жойлашганлиги ва уни таҳлили, учинчи босқичда турли хил шартномаларни тузиш, солиқ қонунчилигидаги солиқ имтиёзлари ва жавобгарлик чораларини таҳлил қилиб чиқиш ва охирги босқичда эса бозор талабларини ўрганган ҳолда корхонанинг молиявий ресурсларини жойлаштиришнинг схемаларини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидлайди.135
Таъкидлаш лозимки, бозор муносабатлари шароитида солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар, эркин иқтисодий фаолият кўрсатади. Улар ўзларининг молиявий сиёсатини ишлаб чиқади. Бу молиявий сиёсати таркибида эса солиқларни режалаштириш ҳам ўрин олади. Шу боисдан корхоналарда солиқларни режалаштириш механизмлари корхоналарнинг индивдуал ёндошувларига боғлиқ бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда қуйида келтирилган солиқларни режалаштириш моделлари ҳам тавсия характерига эгадир. Агар, корхоналарда ушбу тартибда ўзларига юклатилган солиқ тўловларини режалаштириш ишларини ташкил қилса, корхоанининг молиявий бошқарув жараёни самарадорлигини оширган бўлади деб ҳисобланади.
Ушбу модел моҳияти ва тузилиши жиҳатидан "Корхоналарда солиқ мажбуриятини бажаришнинг модели" деб номланади. Бу моделнинг моҳиятини шундан иборатки, корхонада солиқ мажбуриятлари билан боғлиқ жараёнларнинг ўзаро кетма-кетликда уларнинг комплекс натижаларини акс эттиради(-чизма).


Корхонанинг солиқ мажбуриятларини бажаришига таъсир этувчи омилларни баҳолаш

Корхонанинг солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаш қобилиятини аниқлаш

Корхоналарда солиқ мажбуриятларини бажариш модели


Мақсадни аниқлаш





Корхонанинг солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашни минималлаштиришнинг йўлларини ишлаб чиқиш

Корхонанинг солиқ мажбурияти ва пул фондлари ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш



Мутахассисларни аниқлаш ва уларнинг вазифларини белгилаш

Жараённи амалга ошириш учун ахборотлар базасини шакллантириш ва уларни қайта ишлаш

Мақсадда белгиланган вазифаларни бажаришнинг ташкилий механизмларини шакллантириш


Жараёнга хизмат қилувчи бўлинмаларнинг фаолиятининг йўналишларини белгилаш

Жараёнда қўлланиладиган метод(статистик, эконометрик, математик, экстраполацияли, экспертли ва шу кабилар)ларни аниқлаш



Солиқлар ва тўловларнинг тақвим графигини бажарилишини мониторинг қилиш

Корхона тўлайдиган солиқлар ва тўловларнинг тақвим графигини ишлаб чиқиш

Жараённи амалга ошириш





Солиқ қонунчилигини таҳлил қилган ҳолда солиқ тўловларини қонуний камайтириш имкониятларни аниқлаш



Корхонанинг маҳсулот(хизмат) сотиш жараёни, маркетинг тадқиқотлари натижалари, пул маблағларининг келиб тушиши ва харажатлар ҳажми ўртасидаги боғлиқларни таҳлил қилиб бориш




Даврий(ой, чорак, йиллик) муддатлар бўйича корхонанинг барча даромадлар тушуми ва харажатлар нисбатини аниқлаб бориш





Корхонанинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари фарқ динамикасини аниқлаш, муддати ўтган(яқинлашган) кредиторлик қарзларини тўлаш ва дебиторлик қарзларини келиб тушишини аниқлаш

Даврий муддатлар бўйича корхонанинг молиявий имкониятлари ва солиқ мажбуриятлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни аниқлаб бориш




Корхонанинг солиқ мажбуриятларини тўлашнинг етарлилик коэффициентини аниқлаш ва унинг даражасидан келиб чиқиб молиявий қарорлар тайёрлаш(қабул қилиш)

-чизма. Корхоналарда солиқ мажбуриятларини бажариш модели


Корхоналарда молиявий режалаштириш, ҳисоб-сиёсати, маркетинг стратегик режаси, харажатларни бошқариш стратегияси, молиявий натижаларни тақсимлаш сиёсати, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бошқариш тамоийллари ва шу кабилар солиқларни режалаштириш жараёни билануўзвий ҳолда олиб борилиш лозим. Моделнинг тўлақонли самараси аввало солиқларни режалаштиришдан асосий мақсад аниқлаб олинишига боғлиқ бўлади. Бу мақсад аслида корхонанинг молиявий сиёсатининг мазмунидан келиб чиқади. Шу жиҳатдан олганда унинг мақсади турлича бўлиши мумкин. Корхонанинг солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаш қобилиятини аниқлаш, корхонанинг солиқ мажбурияти ва пул фондлари ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш, корхонанинг солиқ мажбуриятларини бажаришига таъсир этувчи омилларни баҳолаш ёки корхонанинг солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашни минималлаштиришнинг йўлларини ишлаб чиқиш каби мақсадлардан бирини асос қилиб олиш мумкин. Чунки, таъкидлаганимиздек, бошқа жараёнларда(масалан, корхонанинг стратегик молиявий сиёсати, ҳисоб сиёсати, молиявий ресурсларни бошқариш сиёсати)ги режалаштирилган ёки амалга оширилган тадбирларни солиқларни режалаштириш жараёнидаги такрорланишларга йўл қўймаслик керак, чунки, ортиқча харажатлар билан бирга меҳнат сарфни ошириб юборади.
Солиқларни режалаштиришнинг мақсадини аниқлашда эса қайд этилган жараёнларни эътиборга олиш зарур бўлади. Моделнинг кейинги қисмини мақсадда белгиланган вазифаларни бажаришнинг ташкилий механизмларини шакллантириш ҳисобланади. Бунда эса жараённи амалга оширувчи мутахассисларни аниқлаш ва уларнинг малака ва лавозим хизматларидан келиб чиқиб вазифаларини белгилаш, хизмат қилувчи бўлинмаларнинг фаолиятининг йўналишларини белгилаш, жараённи амалга ошириш учун ахборотлар базасини шакллантириш ва уларни қайта ишлаш ҳамда қўлланиладиган метод(статистик, эконометрик, математик, экстраполацияли, экспертли ва шу кабилар)ларни аниқлаш ишлари амалга оширилади. Таъкидлаш керакки, ахборотлар ва уларни қайта ишлашда иқтисодий таҳлил ва бошқа методларга амал қилиш, жараённи амалга оширишнинг методларини танлашда эса айнан самара берувчи методларни танлаш катта аҳамиятга эгадир.
Корхоналарда солиқларни режалаштириш жараёнида уни амалга ошириш энг мураккаб жараён ҳисобланади. Бу босқич бир неча муҳим таҳлил ва ҳисоб-китобларни амалга оширишни талаб қилади. Бу аввало солиқ қонунчилигига кўра корхона зиммасига юклатилган солиқ ва мажбурий тўловларнинг рўйхати ва уни тўлашнинг тақвим графигини тузиб чиқиш лозим бўлади. Тақвим графигини тузишда солиқ хизмати органларининг маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кейинги босқичда солиқ қонунчилигини таҳлил қилган ҳолда солиқ тўловларини қонуний камайтириш имкониятларни аниқлаш лозим. Бунда ҳар бир солиқ тури бўйича Солиқ кодекси ва ҳукумат қарорлари асосида берилган солиқ имтиёзлари ва преференцияларни аниқлаш, уларни қўллаш тартиблари ва муддатларини аниқлаган ҳолда корхона даврий муддатларда қанча солиқ имтиёзлари сўммаларига эга бўлишлиги ҳисоблаб чиқилади. Бу ерда таъкидлаш керакки, бу жараёнда корхона иқтисодчи мутахассисларининг солиқ қонунчилигидан хабардорлигидан келиб чиқиб, зарурат ҳолларда солиқ маслаҳатчилари хизматидан фойдаланиш катта аҳамиятга эгадир.
Даврий(ой, чорак, йиллик) муддатлар бўйича корхонанинг барча даромадлар тушуми ва харажатлар нисбатини аниқлаб бориш ва бу муддатлар бўйича корхонанинг молиявий имкониятлари ва солиқ мажбуриятлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни аниқлаган ҳолда уларни таққослаш лозим. Бунинг учун корхонанинг банкдаги асосий корреспонденция ҳисобварақларидаги дебет ва кредит оборотлари сўммасини солишитириш асосида корхонанинг молиявий имкониятларининг солиқ мажбуриятлари ўртасидаги нисбат таққосланади. Бу ерда шу нарсага эътибор бериш лозимки, харажатлар йўналиши ва уларни амалга оширишнинг мавсумий ўзгаришларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Баъзи ҳолларда корхонанинг ишлаб чиқариш технологик хусусиятидан келиб чиқиб, энг муҳим материаллар ва заҳираларни катта ҳажмда сотиб олишни тақозо қилса, баъзи вақтларда мавсумий вақтинчалик ишга қабул қилишни ҳам талаб қилади. Бу ҳолатлар корхонанинг кўзда тутилмаган харажатларини оширади ва солиқларни режалаштиришга таъсир қилади. Солиқларни режалаштиришнинг ушбу босқичида корхонада янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ёки қўшимча фаолиятни амалга оширишни йўлга қўйиш жараёнининг корхона солиқ мажбуриятларига таъсир этиш ҳолатини ҳам таҳлил қилишни тақозо қилади. Албатта бу жараёнда корхонанинг маҳсулот(хизмат) сотиш жараёни, маркетинг тадқиқотлари натижалари, пул маблағларининг келиб тушиши ва харажатлар ҳажми ўртасидаги боғлиқларни таҳлил қилиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Корхонанинг маҳсулотларига бўлган талабнинг даражасини доим тадқиқ этиб бориш бозор муносабатларининг муҳим талабларидан бири саналади. Маҳсулотлар бозорининг коньюктурасини прогноз қилмасдан ёки корхона билан тузилган олди-сотди шартномаларини таҳлил қилмасдан туриб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бориш маблағларнинг музланишига олиб келади. Корхонанинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари фарқ динамикасини аниқлаш, муддати ўтган(яқинлашган) кредиторлик қарзларини тўлаш ва дебиторлик қарзларини келиб тушишини аниқлашни амалга ошириш солиқларни тўғри режалаштиришга хизмат қилади. Бунинг учун корхонанинг барча маблағларининг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ўртасидаги нисбатнинг ўзгариб бориш динамикасини ўрганган ҳолда корхона тўлаши зарур бўладиган кредиторлик қарзларининг муддатларини аниқлаб уларни амалга оширишнинг молиявий имкониятлар билан солиштириш керак бўлади. Чунки, кредиторлик қарзларининг ҳажми ва уларни тўлаш муддатларига амал қилмаслик қўшимча жарималар сифатида харажатларни кўпайтиради. Албатта бунда корхона кредиторлари томонидан дебиторлик қарзларининг келиб тушиш жараёнини таҳлил қилган ҳолда шубҳали(молиявий интизомга амал қилмайдиган) кредитор корхоналардан маблағларни ундиришнинг ҳуқуқий жиҳатларини шакллантиришни тақозо этади.
Корхоналарда солиқларни режалаштиришнинг энг муҳим босқичи бу солиқ мажбуриятларини етарлилик даражасини аниқлаб бориш ҳисобланади. Буни аниқлашда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг етарлилик коэффициетидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун эса корхонанинг банкдаги корреспонденция ҳисобварақлари(асосий, валюта, қўшимча)ининг дебет ва кредит обороти жами сўммаларининг фарқини корхонанинг шу даврдаги солиқ мажбуриятлари нисбатини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Яъни корхонанинг солиқ мажбуриятларини бажариш коэффициенти:

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling