Тошпмининг 2003-2010 ўқув йили Педиатрия факультети бўйича фанлар рўйхати ва уларнинг соати


Download 0.65 Mb.
bet19/24
Sana19.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1624892
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Tarix gos

БИЛЕТ №28
1. IX-XII асрларда ислом дини ва сўфийлик ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ, Маъмунийлар академияси — Хоразмда 10-а. охири — 11-а. бошларида фаолият кўрсатган илмий муҳит. Маъмунийлар давлати (992—1017) тарихи билан бевосита боғлиқ. Сиёсий, иқтисодий, ҳарбий қудратга эришган хоразмшохлар давлати мамлакатни бирлаштириш, унда тартиб ўрнатиш бўйича тадбирларни бошлаб юборган. Кун тартибида давлат ички ва ташки сиёсатини олиб боришда мафкуравий масалаларни ҳал қилиш турган. Али ибн Маъмун (997—1010) доно ва зукко маслаҳатчиларга муҳтож бўлган. Унинг бахтига тоғаси, Абу Наср ибн Ироқ ўз даврининг ўта билимдон олими бўлган. 1004 й. нинг бошида Ибн Ироқ таклифи билан Беруний Гурганжга қайтиб келган; Маъмун саройида илм аҳли учун яхши шароит яратиб берилган. Бу 2 шахс Яқин ва Ўрта Шаркдаги кўплаб олимлар билан шахсий ёзишмада бўлганлар. Уларнинг таклифи билан Нишопур, Балх, Бухоро ва ҳатто араб Ироқидан кўплаб олимлар Гурганжга келишган.
Шу тариқа 1004 й. дан бошлаб Гурганжда «Дорул ҳикма ва маориф» (баъзи бир манбаларда «Мажлиси уламо») номини олган илмий муассаса тўла шаклланган. Бу илмий муассасада худди Афинадаги «Платон», Бағдоддаги «Байт улҳикмат» академияси фаолиятига ўхшаб илмнинг барча соҳаларида тадқиқот ва изланишлар олиб борилган, жуда кўп манбалар тўпланган, таржимонлик ишлари бажарилган; ҳинд, юнон, араб олимларининг ишлари урганилган; АлХоразмий, АлФарғонийларнинг ўлмас асарлари, илмий ишларидан фойдаланилган ва тадқиқ қилинган. 18—20-а. тарихчи олимлари томонидан илмий муассаса ҳар томонлама ўрганилган ва ўз фаолияти нуқтаи назаридан бу даргоҳ ўз даврининг академияси бўлганлиги исботланган ва унга «Маъмун академияси» номи берилган..
2. "18 лар гуруҳи", "Иноғомовчилик", "Қосимовчилик" гуруҳлари ҳақида уйдирма ва ҳақиқат. Respublikaning taniqli arboblaridan iborat «18 lar guruhi» (I.Xidiraliyev, M. Saidjonov, U. Ashurov, R. Rahimboboyev, Eshonov) ga «yer-suv islohotiga qarshi chiqqan, boy-quloq va yer www.ziyouz.com kutubxonasi egalarining manfaatini himoya qilib chiqqanlar, mahalliychilik va millatchilik g'oyalarini ilgari surgan» degan soxta aybnoma qo'yildi. Aslida esa ular hukmron Markazning ulug‘ davlatchilik va shovinistik siyosatiga, milliy kadrlarga nisbatan bepisandlik, loqaydligiga qarshi chiqib, adolat va haqqoniylik tamoyillarini himoya qilganlar. Shu bois, rasmiy partiya organlari tomonidan mazkurguruh keskin qoralanadi va uning a'zolari turli jazolarga giriftor etildilar. «Inog'omovchilik» guruhi to'g'risida gap borganda, unga qo'yilgan barcha ayblarning to'liq to'qib chiqarilganligi ayon bo'ladi. Ma’lumki, Rahim Inog'omov O'zKP(b) Markazqo'mi Matbuot bo'limi mudiri va O'zSSR Maorif Xalq Komissari vazifasida faoliyat yuritib kelgan. R.Inog'omov o'zining bir qator nutqlarida O'zbekiston kompartiyasining mustaqil faoliyat yurita olmayotganligiga, Markaz organlarining o'lka hayotidagi zo'ravonligiga ham alohida urg'u bergan. Respublikaning bir qator mas’ul xodimlaridan N.Mavlonbekov, I. Isamuhammedov, M.Aliyev, Bobonazarov singari hammaslaklar Inog'omov qarashlarini qo'llab - quvvatlab chiqqandilar. Bunday muxolifatchi chiqishlar hukmron partiya mutasaddilarining qahriga uchramasdan qolmasdi, albatta. Shu bois, 1926, 1927— yillarda bu guruh faoliyati partiya tashkilotlarida bir necha bor muhokama qilinib, og'machi guruhbozlikda ayblandi. Inog'omov tarafdorlari vazifalaridan olinib, nomlari qoralandi. «Qosimovchilik» guruhi ham 1929-1930— yillarda sovet hukmron rejimi tomonidan milliy kadrlarni, ziyolilarni qatag'on qilish, jazolash maqsadida atayin uyushtirilgan navbatdagi uydirma edi. O'z SSR Oliy Sudining raisi lavozimida ishlagan S. Qosimov va uning yaqin maslakdoshlari: N.Alimov, Musaboyev, Sharipov, Sirojiddinov va boshqa-jami 7 kishi 1929— yilning 2-yarmida «bosmachilik» harakatiga yon berganlikda ayblanib qamoqqa olindilar. Ular respublikadagi millatchi tashkilotlar bilan aloqa bog'laganlikda ayblandilar. Bu guruhning 4 ta a’zosi shunday asossiz ayblanib, otib tashlandi. Qolganlari esa ko'p yillik qamoq jazosiga hukm qilindi.
3. 2021 йил 9 сентябрда чоп этилган Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон Стратегияси”номли асарида Янги Ўзбекистон ҳақидаги фикрлар Айни вақтда эл-юртимиз биздан янги режа ва дастурларни амалга оширишни кутмоқда. Халқимизнинг ана шундай ишончи ва орзу-ниятлари, эзгу умидларини рўёбга чиқариш мақсадида:▫️юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш; фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш; халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш;▫️Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминла;▫️камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш;▫️мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қаратилган Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиқдик.Бугун сизларга тақдим этилган шу номли китобда ушбу Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил фикр юритилган" дейилади китобнинг кириш қисмида..



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling